• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада сохта ИИБ ходими 7 йилда 9 маротаба суднинг қора курсисига ўтирди

    31 ёшли Жобирхон Алимов нафақат ўзи истиқомат қилган «Қашқар» маҳалласи, балки Марғилон шаҳрида ҳам аллақачон отнинг қашқасидек танилиб улгурган. Дастлаб 24 ёшида, 2012 йилда фирибгарлиги учун судланган бу йигит ўтган 7 йил мобайнида 8 маротаба айнан ана шу жинояти туфайли суднинг қора курсисига ўтиришнинг «уддасидан чиқди».

    Фото: Google images

    Фото: Google images

    Лекин Жобирхоннинг сўқир кўзи шунда ҳам очилмади. Оқибатда у тўққизинчи бор фирибгарликка қўл урди.

    Гап шундаки, қонунга биноан хавфли рецидивист деб топилган Жобирхон 2018 йил апрель ойида миллий ширинликлар ва турли пишириқлар билан савдо қилувчи таниши Насиба Мамажонованинг уй сотиб олиш ниятида юрганидан хабар топиб қолди. Хабар топди-ю, дарҳол аёлни аврашга киришди. Аниқроғи, у шаҳарнинг Қўқон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бири ўзига тегишли эканини айтиб, Н. Мамажоновани алдади. Насиба опани ишонтириш учун телефонида бир хоналик уйнинг расмини кўрсатди. Соддадил аёл унинг гапига лаққа тушиб, уй сотиб олиш учун йиғиб қўйган 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулини унга санаб берди. Аммо Ж. Алимов бу пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборди-ю, харидор аёлга ҳеч қандай уйни расмийлаштириб бермади.

    Шундан кейин Жобирхон талончиликка қўл урди. Яъни Асака шаҳрида юрган пайтида киракаш машиналардан бирига қўл кўтариб тўхтатди. Сўнг ҳайдовчи Ғуломжон Қўлдошевга ўзини ИИБ ходими Санжар деб таништириб, Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов ҳибсхонасига олиб бориб келишини илтимос қилди. Белгиланган манзилга етишганда эса Ғуломжоннинг ёлғиз эканлигидан фойдаланиб, унга пичоқ ўқталди. Кейин зўрлик ишлатиб ҳамда уни қўрқитиб, автомашина юкхонасидаги 800 000 сўм пул ва автомашина техник паспорти, шунингдек, Ғ. Қўлдошевнинг акаси Фурқатжон Қўлдошевнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонларини талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетди.

    Бундан ташқари, Ж. Алимов 2018 йил 18 декабрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Зокир Мансуровни ҳам «ўзига хос» усулда чув туширди. Яъни ўша куни соат 14:30 ларда Жобирхон Намангандаги «Сардоба» бозори яқинида Зокир билан учрашди.

    — Исмим Азиз, «горотдел»да ишлайман. Илтимос, Марғилонга олиб бориб қўйсангиз. Хизмат ҳақингизни бераман, — деди мулойим муомала қилиб.

    Албатта, у ўзини Наманган шаҳар ИИБ ходими деб таништиргани сабабли З. Мансуров унинг илтимосини ерда қолдирмай, Nexia русумли автомашинасини Марғилонга қараб ҳайдади. Марғилонга етиб боришгач эса Жобир ҳайдовчини Тошлоқ тумани марказига бошлади.

    — Келинг, аввал овқатланиб олайлик, иш қочиб кетмайди, — дея З. Мансуровни Тошлоқ шаҳарчасидаги «Табассум» ошхонасига таклиф қилди.

    У шундай деб икки кишилик овқат, нон, чой ва салат буюрди. Кейин Зокирдан:

    — Машинангизни бериб турсангиз, овқат келгунча ғир этиб бир жойга ўтиб келаман, — деб сўради.

    Наманганлик ҳайдовчи эса унинг ИИБ ходими эканлигига ишонгани учун ҳам ҳеч иккиланмай машина калити берди. Лекин фирибгар машинани ҳайдаб кетгач, аввалига машина салонидаги 200 000 сўм миқдоридаги пул, З. Мансуровнинг фуқаролик паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси, автомашинани бошқариш учун расмийлаштирилган ишончнома ҳамда бошқа ҳужжатларни ғаразгўйлик билан талон-торож қилди. Сўнгра шаҳарнинг Хўжапорсо маҳалласида фуқаро Муроджон Ибодовга автомашинанинг ўзига тегишли эканлигини айтиб, 2 500 АҚШ долларига сотиб юборди. Қўлга киритилган пулларни эса ҳар галгидек жиғилдонига урди.

    Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмасди. Негаки, Ж. Алимов ўзини ИИБ ходими «Азиз» ва «Шерзод» дея таништириб, яна 7 нафар фуқарони фириб тўрига илинтирди. Шу йўл билан уларнинг 33 985 808 сўмлик пул ва мулкларини қўлга киритди. Аммо жабрланувчиларнинг мурожаатига биноан жиноят иши қўзғатилгандагина у фирибгарлигини тўхтатиб, тавба-тазарру қилишга тушди.

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди  айбдорнинг қилмишига яраша қонуний жазо тайинлади.

    25.07.2019, 21:00   Изоҳ (0)   33754
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Водий журналистлари ва блогерлари Фарғонада ОАВ билан боғлиқ оғриқли саволлар жавобига ечим излади (фото)

    25.07.2019, 19:55

    Танзила Норбоева: Ҳокимнинг ҳисоботи расмиятчилик учун эмас, аҳолининг муаммоларини ҳал этишга қаратилган бўлиши керак

    25.07.2019, 19:29

    26 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    25.07.2019, 18:50

    Хитойда ўзбекистонлик талабалар мотоциклда ҳалокатга учради

    25.07.2019, 18:37

    Президентнинг янги маслаҳатчиси тайинланди

    25.07.2019, 18:24

    Ўзбекистонда белгиланган талабларни бажарган кафелар тун-у кун ишлаши мумкин бўлади

    25.07.2019, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.