Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати билан Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчасида ОТМларнинг ўқитувчи, мураббий ва илмий ходимларига 2019–2020 йилларда 6 та 9 қаватли арзон уйлар қурилиши белгиланди.
Мазкур уйлар учун «Ипотека-банк» томонидан қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:
кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йил;
кредитнинг биринчи 5 йилида бошланғич 7 фоиз ставкасидан (банкларнинг 2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда) қайта молиялаштириш ставкасига етгунгача ҳар йили босқичма-босқич пропорсионал ошириб бориладиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.
Изоҳ (0)