АҚШ Афғонистонни 10 кун ичида Ер юзидан супуриб ташлаши мумкин эди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».
«Агар Афғонистонда урушни бошлаш ва унда ғалаба эришишни истасак, бир ҳафтада муваффақият қозонишимиз мумкин эди. Фақат 10 миллион кишининг умрига зомин бўлишни хоҳламайман», — деди Оқ уй раҳбари.
Трампнинг таъкидлашича, у жанг-жадалдан кўра АҚШ қўшинларини минтақадан олиб чиқиш ва 20 йилдан ортиқроқ вақтдан бери давом этаётган можарога чек қўйишни ма’қул кўрган бўларди.
Изоҳ (0)