Эронда АҚШ фойдасига жосуслик қилишда айбланган 17 кишига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. «ТАСС»нинг ёзишича, бу ҳақда Эрон разведка вазирлигига таяниб, Fars агентлиги хабар берган.
Хабарда айтилишича, жосуслар Эроннинг муҳим объектлари ҳақида маълумот тўплаш билан шуғулланган. Улар АҚШ Марказий разведка бошқармасида тайёргарликдан ўтган. Маълум қилинишича, ҳукм қилинганлар ўтган йили қўлга олинган.
Уларнинг айримлари ўлим жазосига ҳукм қилингани айтилмоқда.
Изоҳ (0)