Хитойнинг Синин шаҳрида денгиз сатҳидан 2,2 минг метр баландликда жойлашган дунёдаги биринчи аквариум очилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, аквариум майдони 28 минг квадрат метрни ташкил этади. У медузалар, белуга, дельфинлар ҳамда бошқа денгиз жонзотларига мўлжалланган бир нечта зоналардан иборат.
Мазкур аквариумдан ерда яшовчи ҳайвонот оламининг 100 ортиқ ҳамда денгиз жонзотларининг 400 дан ортиқ тури яшайди. Япониядан келтирилган саккизта дельфин аквариумнинг «юлдузи»га айланиши кутилмоқда.
Айни вақтда аквариум тест режимида ишламоқда. Расмий очилиши 18 августга режалаштирилган. Мажмуага жами 2 мингга яқин ташриф буюрувчи сиғади.
Изоҳ (0)