Россиянинг бомбардимонлари Япон денгизи ҳудудида Жанубий Кореянинг ҳаво ҳудудини бузиб кирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб Youhap агентлиги хабар берди.
Агентликнинг таъкидлашича, бунга жавобан Жанубий Корея Ҳаво ҳарбий кучларининг қирувчи самолётлари кўтарилган ва огоҳлантирувчи ўқ узган. «ТАСС»нинг ёзишича, воқеа Корея ярим оролидан шарқда жойлашган, Сеул билан Токио ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлган Токто ороли ҳудудида содир бўлган.
Эрталаб ҳудудга Россиянинг учта, Хитой Ҳарбий ҳаво кучларининг иккита ҳарбий самолёти бостириб кирган. Бунда Россия самолётларидан бири ҳаво ҳудуди чегарасини икки марта бузган. Қайд этилишича, Россия ҳаво кучлари томонидан Корея Республикаси ҳаво ҳудудининг бузилиш ҳолати биринчи марта содир бўлмоқда.
Изоҳ (0)