Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўлинмалари икки давлат чегарасида маҳаллий аҳоли ўртасида юзага келган қуролли можаро туфайли кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қирғизистон чегара хизматига кўра, икки давлат фуқаролари ўртасидаги отишмага чек қўйилган, Исфара — Ворух трассасида ҳаракат тўхтатилган.
Ҳозирда чегарадаги вазиятни нисбатан барқарор деб баҳолаш мумкин.
«Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари можарони бартараф этиш ва уни авж олишига йўл қўймаслик юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар кўрмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)