АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Жерсида жойлашган Trump National Golf Club Bedminster’да ўтказилаётган тўй маросимига ташриф буюрди, деб хабар қилади Forum Daily.
Fox News нашрининг ёзишича, АҚШ президентининг ихлосманди бўлган келин-куёв 2017 йилда гольф-клубда никоҳдан ўтган ва Трамп ўшанда ҳам уларнинг маросимига келган.
Биринчи маросимга келган Трамп, албатта, иккинчисига ҳам ташриф буюришини билдирган ва ўз сўзида турган.
Трамп келин-куёвнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб турганида, унинг олдига бир эркак келиб «Мен отаман, отаман! Сизга катта раҳмат!» деб бақирган. Бунга Трамп «Ажойиб. Сиз яхши ишладингиз», дея жавоб қайтарган.
Изоҳ (0)