• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда Президентнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди.

    Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди.

    Барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилиб, унга 200 миллиард сўм ва 50 миллион доллар маблағ ажратилди.

    Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ошди.

    Бундай амалий чоралар ўз натижасини бермоқда. Кичик бизнес мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 60 фоизини, саноат маҳсулотлари ҳажмининг учдан бирини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 98 фоизини, инвестицияларнинг ярмини таъминламоқда. Кўпгина вилоятларда экспортнинг 70-90 фоизи айнан кичик бизнесга тўғри келади.

    Жорий йилнинг 6 ойида тадбиркорлик субъектлари сони 60 мингтага ортган.

    Йиғилишда ушбу кўрсаткичлар ислоҳотларнинг дастлабки натижалари экани таъкидланиб, асосий эътибор ҳанузгача учраётган муаммоларни ҳал этишга қаратилди.

    Давлат раҳбари вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари мутлақо янгича ишлаб, 70 фоиз вақтини ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлаши кераклигини таъкидлади.

    Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолиятига янги ташкил этилган ёки фаолияти қайта тикланган кичик корхоналар ва уларда яратилган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериб, рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этиш вазифаси қўйилди.

    Баҳо беришда корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичи асосий мезонлардан бири бўлиши кераклиги белгиланди. Яъни, ташкил этилаётган корхоналарнинг камида 50 фоизи кейинги 3 йил давомида ишласа, ҳоким ва унинг тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини қўшимча моддий рағбатлантириш назарда тутилмоқда.

    Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу янги тизимни жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ўтган ҳафтадаги ташрифи доирасида Ховос туманини «Тадбиркорлик ҳудуди»га айлантириш бўйича таклиф этилган ташаббусни амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

    Иқтисодиёт ва саноат вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳар бир туманнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, кичик бизнесни ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиши зарурлиги қайд этилди. Ушбу таклифлар асосида тадбиркорларга уларни амалга ошириш, кредит, ер ва бино ажратиш, инфратузилмага улаш каби барча масалаларда кўмаклашилади.

    Видеоселекторда саноат соҳасидаги кичик бизнес субъэктлари ва йирик корхоналар ўртасида саноат кооперациясини кенг йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

    Масалан, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоқлари ўрганилганда тадбиркорлик субъектлари ва йирик саноат корхоналари ўртасида кооперация деярли йўқлиги, оқибатда юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар импорт қилинаётгани маълум бўлган. Ачинарлиси, айрим саноат корхоналари кичик ишлаб чиқарувчилар у ёқда турсин, харидорлар талаби билан ишлашни ҳам билмайди.

    Шу боис Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ўнта йирик саноат тармоғи, жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника, қурилиш материаллари, кимё, автосаноат корхоналари билан кичик бизнес ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

    Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда кооперация ярмаркалари ўтказиш, маҳсулот ва хизматлар ўз эгасини топиши учун «Ягона электрон кооперация биржа портали»ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Йиғилишда тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган яна бир муаммо – лойиҳаларни жойлаштириш учун ер ажратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бу тизим ҳанузгача очиқ-ошкора ишламаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, 3 минг 500 гектар майдон «Ер-электрон» ахборот тизимига тақдим этилган бўлса-да, шундан 1 минг 300 гектари ёки 37 фоизи савдога қўйилган, холос.

    Шу боис, мутасаддиларга ер ажратиш масаласини идоралар билан келишиш, бинони рўйхатдан ўтказиш жараёнларини тубдан соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Банкларнинг тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишини яхшилаш ва ажратилаётган кредитлар самарадорлигини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

    Ҳозирда кредит олиш истагидаги тадбиркорнинг мурожаати 3 босқичда, яъни туман-вилоят-республика даражасида кўриб чиқилади. Банкнинг марказий идораси розилик бермаса, тадбиркор кредит ололмайди. Оқибатда, бу жараён айрим ҳолларда ойлаб чўзилиб кетяпти.

    Шу боис, банкларда кредит ажратиш масалаларини бир ва икки поғонага ўтказиш, 70-100 нафар ходим ишлайдиган филиаллар ўрнига 10-15 нафар штатдан иборат ихчам банк хизматлари марказларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

    Тадбиркорларнинг кредит фоиз ставкаларига оид фикрлари муҳокама қилинар экан, кредитлар бўйича кафолат бериш ва фоизларни қисман қоплаш мақсадида ташкил қилинган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини кучайтириш муҳимлиги айтилди.

    Тадбиркорларнинг бино-иншоотларини бузиш ва бунинг учун компенсация тўлаш борасида тизимли ёндашув йўқлиги танқид қилинди.

    Альбатта, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари давомида айрим биноларнинг бузилиши табиий ҳол. Бироқ, аҳоли пунктларини истиқболда ривожлантириш режаларини ҳисобга олмасдан, катта ҳудудларда жойлашган иншоотлар бузиб юборилаётгани оқибатида жуда кўп миқдорда компенсация тўловлари келиб чиқмоқда.

    Ҳокимликлар бузиладиган биноларнинг ўрнида янги корхоналарни қуриш бўйича инвесторларни топиб, компенсация тўловини уларнинг ҳисобидан тўланишини таъминламаётгани сабабли ушбу харажатлар давлат бюджети зиммасига тушмоқда.

    – Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман – асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўйилмаслиги зарур ва шарт, – деди давлатимиз раҳбари.

    Адлия ва молия вазирликлари, Савдо-саноат палатасига Бизнес-омбудсман иштирокида мол-мулкни бузиш ва компенсация тўлаш тартибларини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

    Йиғилишда суд тизимининг кичик бизнес субъэктлари мурожаатларига ёндашуви хусусида ҳам сўз борди.

    Маълумки, хорижий тажрибада 70 фоиз низолар судгача ҳал этилади. Чунки ишларни судда кўриб чиқиш катта харажат ва кўп вақт талаб этувчи жараён ҳисобланади.

    Шу нуқтаи назардан, тадбиркорлар билан бевосита ишлайдиган давлат идораларида низоларни судгача ҳал этиш тузилмаларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Адлия вазирлиги, Олий суд ва Савдо-саноат палатасига муқобил ҳакамлик судлари фаолиятини ва медиация институтини кенгайтириш масалаларини назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

    Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимида Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш агентлиги ташкил этиш таклифи билдирилди. Мазкур агентлик кўрсатилган соҳани юксалтириш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлади. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ҳам мувофиқлаштириб боради.

    – Фақат катта корхоналар қуриб, аҳоли бандлигини ва даромадини ошириш, бюджет тушумларини кўпайтириш масалаларини тўлиқ ҳал эта олмаймиз. Турмуш даражасини оширишнинг энг муҳим йўли тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришдир, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимлар сўзга чиқди.

    23.07.2019, 21:48   Изоҳ (0)   37845
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент биноларнинг бузилиши юзасидан ҳокимларни қатъий огоҳлантирди

    23.07.2019, 21:45

    Олтин ва кумуш эсдалик тангалар нархлари эълон қилинди

    23.07.2019, 20:56

    Эшак ва ҳаром ўлган мол гўштларини сотиш билан шуғулланган карманалик қассоблар қўлга олинди

    23.07.2019, 20:55

    Ўзбекистонда пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш таклиф қилинди

    23.07.2019, 20:43

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тез тиббий ёрдам машиналарининг хизмат кўрсатиш радиуси 5—12 километрга қисқартирилди

    23.07.2019, 20:17

    «Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкентда «Вақфмед» дорихонасини очди

    23.07.2019, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду: “Биз хотиржаммиз ва ўз кучимизга ишонамиз”

    Спорт | 8 июн, 19:40

    Исроил 7 октябрдаги ҳужумда иштирок этган Фаластин жангари гуруҳи етакчисини ўлдирди

    Дунё | 8 июн, 19:30

    Самарқанддаги Тилла Қори мадрасаси реставрация қилинади

    Ўзбекистон | 8 июн, 19:05

    Харьковга йирик дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 8 июн, 18:30

    Мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган ЙТҲда 2 ҳайдовчи вафот этди

    Ўзбекистон | 8 июн, 18:05

    Германияда ишлашга юборилган 14 нафар ўзбек талабасига ёрдам кўрсатилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 17:40

    Виталий Денисов: “Асосий вазифа бажарилди, энди янги марраларни забт этиш керак”

    Спорт | 8 июн, 17:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.