«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Петицияда ёзилишича, шаҳарлар кўчаларида кузатув камералари ишга тушганига мана икки ярим йилдан ортиқ вақт ўтди.
«Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи светофорларнинг атрофларига қўйилган. Ҳозирда камера бўлмаган жойларда, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари (йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги)да қоидаларга риоя қилмайдиган ҳайдовчилар тобора кўпайиб кетмоқда», — дейилган мурожаатда.
Муаллиф пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қилди.
Изоҳ (0)