«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкентда «Вақфмед» дорихонасини очди. Бу ҳақда фонди матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Маълум қилинишича, дорихона Мирзо Улуғбек туманидаги «Олтинтепа» масжиди ҳудудида фаолиятини бошлаган. Дорихонада юздан ортиқ номдаги дори маҳсулотлари мавжуд. Кейинчалик дори турларини кўпайтириш режалаштирилган.
Шунингдек, ушбу турдаги дорихоналар тармоғини мамлакат бўйлаб ташкил этиш кўзда тутилган. Савдодан тушган маблағ вақф мулкини тасарруф этиш ва хайрия ишларига йўналтирилади. Дорихоналар «Ислом қуввати. Ватан равнақи. Халқ манфаатлари учун» шиори остида ишлайди.
Изоҳ (0)