• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Деҳқонободда коврак можароси: аҳоли коврак ширасини олиш учун ер берилмаётганидан шикоят қилса, туман ҳокимлиги коврак экспортёрларга берилганини таъкидламоқда

    «Дарё» таҳририятига мурожаат қилган деҳқонободликлар жорий йил коврак шираси олиш учун туман ҳокимлиги томонидан ер ажратиб берилмаётганидан шикоят қилди. Аҳоли иддаосига кўра, туман ҳокимлиги коврак униб чиққан ерларни қишлоқ аҳолисига бермасдан, тадбиркорларга илинмоқда.

    Мурожаатчилар.

    Мурожаатчилар.
    Фото: «Дарё»

    Воқеа тафсилотларини ўрганган «Дарё» мухбирининг маълум қилишича, туман ҳокимлиги коврак ширасини Ҳиндистонга экспорт қилиш мақсадида, коврак униб чиққан ерларни экспортёр тадбиркорларга ижарага берган.

    — 2015 йилдан бери коврак шираси билан шуғулланиб келаётгандик, — дейди Хўжаипок қишлоғида яшовчи мурожаатчи Ўрал Норбоев. – Ҳар йили ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Рўзғор учун шу ердан даромад қилардик. Бу йил ҳам ишлаймиз десак, туман ҳокимлиги рухсат бермаяпти. Ер бермаяпти. Аммо четдан келган тадбиркорларга ер бериб, уларга коврак ширасини олиш учун рухсат берилган. Нега энди ҳокимлик ҳаммага бир хил имконият яратмаяпти?

    Коврак ўсиб чиққан тоғлар.

    Коврак ўсиб чиққан тоғлар.
    Фото: «Дарё»

    Хўжаипок ҳамда Бўзтепа қишлоғида яшовчи мурожаатчиларнинг сўзига кўра, жорий йил аҳоли вакилларининг ҳеч бирига коврак ширасини йиғишга рухсат берилмаган.

    Ўрал Норбоев ва бошқа мурожаатчилар.

    Ўрал Норбоев ва бошқа мурожаатчилар.
    Фото: «Дарё»

     

    — Президентимиз Деҳқонободда коврак плантациясини яратамиз деяпти, туман ҳокимлиги эса ковракларни тадбиркорларга бериб юбормоқда, — дейди Ўрал Норбоев. – 2018 йил ноябрь ойида қишлоқдошлар билан бирикиб, 100 гектар ерга 60–70 кг коврак уруғини экдик. Аммо биз коврак эккан ерлар тадбиркорларга бериб юборилди. Тадбиркорларга ишлаш учун имконият беришса, унда бизга ҳам ер беришсин. Тирикчилигимизни давом эттирайлик.

    Коврак ўсиб чиққан тоғлар.

    Коврак ўсиб чиққан тоғлар.
    Фото: «Дарё»

    — Коврак учун ер сўраган ҳар бир фуқарога ер берилган, — дейди Деҳқонобод туман ҳокими Зоир Алиқулов. – Ишлайман дейишса, туман ҳокимлиги уларни қўллаб-қувватлайди. Шахсан ўзим Хўжаипок ҳамда Бўзтепа қишлоғида яшовчи фуқароларга 50 сотихдан ер бердим. Аммо йилига атиги 23 минг сўмлик солиқни тўлашни исташмагач, деҳқончилик хўжаликларини тугатишга мажбур бўлдик. Қолаверса, коврак ширасини олиш ва уни хорижга экспорт қилиш билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз, туманга инвестиция киритиш билан бирга маҳаллий аҳолини ишга олиб, уларни иш билан таъминламоқда. Бунинг нимаси ёмон?

    Коврак ширасининг тайёрланиш жараёни.

    Коврак ширасининг тайёрланиш жараёни.
    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, деҳқонободликлар 2014–2015 йиллардан буён коврак ўсимлиги ширасини олиб, ундан катта даромад қилиб келган. Коврак ўсимлигининг ер юзида 170 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда унинг 50 та тури учрайди. Маҳаллий аҳолининг маълумот беришича, коврак шираси жуда қимматбаҳо бўлиб, қорабозорда 1 миллион 500 минг сўмгача сотилган. Шира 2018 йилга қадар маҳаллий аҳоли томонидан йиғилган бўлиб, фақат қора бозорда пулланган. 2015 йилдан 2018 йилгача бўлган муддатда коврак ширасидан қора бозордагилар жуда катта миқдорда даромад қилган. Аммо давлатга тайинли тушум тўланмаган.

    Иссиқдан сақлаш учун коврак ёпиб қўйилган.

    Иссиқдан сақлаш учун коврак ёпиб қўйилган.
    Фото: «Дарё»

    Деҳқонобод туман ҳокимлигининг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, туманда табиий ҳолда ўсувчи коврак ўсимлиги ўсадиган 31,4 минг гектар ер мавжуд бўлиб, шундан 28 минг гектари Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигига тегишли ва давлат ўрмон фонди ерлари ҳисобланади. 2,1 минг гектар ер майдони эса «Қўнғирот» қоракўлчилик МЧЖ ер майдонлари, 1,3 минг гектар ер туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларига тўғри келади.

    Коврак ўсувчи тоғлар.

    Коврак ўсувчи тоғлар.
    Фото: «Дарё»

    Хўжаипок қишлоғида яшовчи мурожаатчиларнинг гапига кўра, «Қўнғирот» қоракўлчилик МЧЖнинг ер майдони сифатида кўрсатилаётган ерлардан илгари улар ҳам коврак ширасини олган. Аҳоли вакиллари, жумладан Ўрал Норбоев 2018 йил МЧЖ раҳбари билан келишиб, коврак учун ер майдони олган. Аммо бироз ўтиб, уларга берилиши лозим бўлган ер туман ҳокимлиги қарори билан тадбиркорларга бериб юборилган.

    — «Қўнғирот» қоракўлчилик МЧЖ раҳбари билан тузилган шартномамиз ҳеч қандай иш бермаяпти, — дейди Ўрал Норбоев. – Бизга берилиши кўрсатилган ерлар, туман ҳокими қарори билан тадбиркорларга бериб юборилди. Биз эса оғзимизни очиб қоляпмиз.

    Фото: «Дарё»

    — Коврак ўсиб чиққан ер майдонлари коврак ширасини тўғридан тўғри хорижга экспорт қилиш лаёқатига эга бўлган тадбиркорларга, туманга инвестиция киритиш шарти билан берилмоқда, — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов. – Деҳқонободга асосан коврак шираси экспортидан маблағ киради. Шуни инобатга олган ҳолда, ҳар бир килограмм коврак ширасидан мақсадли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз.

    Коврак ширасини олувчиларнинг вақтинчалик турар жойи.

    Коврак ширасини олувчиларнинг вақтинчалик турар жойи.
    Фото: «Дарё»

    Коврак ширасини олувчиларнинг вақтинчалик турар жойи.

    Коврак ширасини олувчиларнинг вақтинчалик турар жойи.
    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимлигининг аниқлик киритишича, коврак ўсимлигидан бир марта шира ҳосили олингач, у қайтиб ўсмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда туманнинг яйлов майдонларига 2015 йилдан бери коврак экиб келинади.

    — Деҳқонободда экспортёр тадбиркорлар коврак ширасини Ҳиндистонга экспорт қилиб, туманга катта миқдорда маблағ киритмоқда, — дейди туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Бердиев. — Жумладан «Ferulla trading» МЧЖ, «Наргиз Сарвар» ХК, «Муҳаммадиёр Раҳимов» ХК, «Нурислом Сардор Файз» ХК, «Одилжон Махматович» ХК, «Усмондара Беги» ХК, «Нур Азиз Импекс» МЧЖ, «Пегас Камфорт» ХК, «Биг-Био Импекс» МЧЖ каби тадбиркорларга туманга инвестиция киритиш шарти билан ер майдонлари ўлчаб берилган бўлиб, коврак етиштирш ва ширасини экспорт қилиш ҳуқуқи топширилган.

    Коврак ўсувчи тоғлар.

    Коврак ўсувчи тоғлар.
    Фото: «Дарё»

    Маълумотларга кўра, туман коврак ўсимлиги ширасидан 2016 йил 125 минг АҚШ доллари, 2017 йил 278 минг АҚШ доллари, 2018 йили эса 1 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдорида даромад қилган. Экспортёр корхоналар сони 2016 йил 4 тадан 2019 йилда 12 тага етган. 2019 йилда коврак ширасини экспорт қиладиган 12 та корхонага 1 миллион 150 минг доллар экспорт режаси белгиланган. Ҳозирги кунга қадар 397 минг долларлик коврак шираси экспорт қилинган.

    Бўзтепа қишлоғида яшовчи Улжамол Бойқулова туман ўрмон хўжалиги билан ўртасидаги шартномага асосан унга берилган 24 гектар ерга, туман ҳокими қарори билан ушбу ҳудуддан ер олган «Муҳаммадиёр Раҳимов» хусусий корхонаси эга чиқиб, ковракларини қазиб олаётганини билдирмоқда. Шунингдек, у МЧЖ ёки хусусий корхона ташкил қилса-да, туман ҳокимлиги томонидан унга ер бермаётганини, ер олиш учун сарсон-саргардон бўлаётганини таъкидламоқда.

    Коврак ўсувчи тоғлар.

    Коврак ўсувчи тоғлар.
    Фото: «Дарё»

    — Туман ўрмон хўжалиги билан ўртамизда тузилган шартномага кўра, ўрмон хўжалиги раҳбари менга 849 контурдан 24 гектар ер берган эди, — дейди Улжамол Бойқулова. — Аммо еримга «Муҳаммадиёр Раҳимов» хусусий корхонаси эга чиқиб, ковракларимизни қазиб оляпти.

    Улжамол Бойқулова агар туман ҳокимлиги унга имкон берса, 230 та янги иш ўрнига эга бўлган хусусий корхона ташкил этажагини билдирмоқда.

    — Агар менга имкон беришса, фирма ташкил қилиб 230 та янги иш ўрни яратаман, — дейди Улжамол Бойқулова. – Қишлоқдошларимни иш билан таъминлайман.

    Улжамол Бойқулова.

    Улжамол Бойқулова.
    Фото: «Дарё»

    Улжамол Бойқулованинг тушунтиришича, у қишлоқдошлари билан бирикиб, ташкил этажак хусусий корхонаси орқали коврак ширасини олиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш орқали қишлоқдошлари ҳисобига 230 та иш ўрни яратмоқчи. Унинг режасига кўра, 230 нафар ишчи корхона тўлаши лозим бўлган солиқларни ўз ҳисобидан якка тартибда тўлаб боради.

    — Аммо ковракни тўғридан тўғри экспорт қилолмайман, буни ҳам тан олишим керак, — дейди Улжамол Бойқулова. – Йиғиб олган коврагимиз ширасини маҳсулотни экспорт қилиш имкониятига эга бўлган тадбиркорларга топширамиз. Муҳими қишлоқдошларимиз шундан даромад топиб, рўзғорини эплаштиришининг тарафдоримиз.

    Фото: «Дарё»

    Воқеалар ривожини кузата туриб, бир томонда йиллар давомида оиласи ва рўзғорини шу коврак ширасидан келган даромади эвазига ўтказаётган аҳоли, бир томонда эса давлат раҳбарининг бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, туманга кўпроқ инвестиция киритиш, экспортдан даромад қилишни кўзлаётган мутасаддилар турганини кўриб, масала нақадар жиддий эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. Ўйлаймизки, муаммо тез орада ечимини топади.

    22.07.2019, 17:40   Изоҳ (0)   39688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиқни сақлаш вазири клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқарган шифокорни мукофотлади

    22.07.2019, 17:28

    Навоийда Бухоро амирлиги пайтидаги тарихий обидалар хароб бўлмоқда (фото)

    22.07.2019, 16:47

    Адлия вазирлиги: Ер участкалари олиб қўйилгани учун зарар қопланмаётгани бўйича энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри ва вилоятига тўғри келмоқда

    22.07.2019, 16:35

    Туркияда мотоцикл уриб юборган шахс Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров бўлиб чиқди

    22.07.2019, 15:55

    Фарғонада иккита Damas тўқнашиши оқибатида бир ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

    22.07.2019, 15:41

    Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини калтаклаган шахслар қўлга олинди

    22.07.2019, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёдаги 3 қаватли савдо марказида ёнғин юз берди (видео) 

    Ўзбекистон | 4 август, 08:22

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.