• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазирлиги: Ер участкалари олиб қўйилгани учун зарар қопланмаётгани бўйича энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри ва вилоятига тўғри келмоқда

    Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил май—июнь ойларида фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида мурожаатларни алоҳида қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича акция эълон қилинганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўтказилган акция доирасида 2 586 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг кўп қисми жойида ҳал қилинди ва қаноатлантирилди. Мурожаатларнинг таҳлили фуқароларни асосан ноқонуний қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи қийнаётганлигини кўрсатди.

    Бу борада Адлия вазирлиги томонидан ҳукуматга таклифлар киритилди, натижада ҳукумат томонидан тегишли ҳужжат қабул қилиниб, фуқароларни қийнаётган ушбу масалани ечиш бўйича аниқ механизмли қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    Бундай муаммоларнинг келиб чиқишига тегишли давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг масъулияцизлиги билан бир қаторда бевосита фуқаролар томонидан аризалар кеч ва ҳужжатлар камчилик билан тақдим этилиши сабаб бўлганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ушбу соҳада мурожаат этган фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилиб, якуний ишлар олиб борилмоқда.

    Аҳолини қийнаётган кейинги масала — ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар ўрнатилган тартибда қопланмаётганлигидир.

    Мазкур масалада энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Наманган вилоятларига, энг ками эса Навоий вилоятига тўғри келди.

    Акция доирасида 2018 йил ҳамда 2019 йилнинг биринчи ярмида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари ҳамда шу муносабат билан бузилган қурилиш объектларининг паспорти шакллантирилди.

    Бу йўналишда 846 та ҳолатда мулкдорларга ёзма хабарнома берилмаганлиги, шунингдек,      1 388 та ҳолатда ёзма хабар бериш муддати бузилганлиги, шунингдек, қурилиш объектлари уларнинг қийматига аниқлик киритилмаган (баҳоланмаган) ҳолда бузилганлиги аниқланган бўлиб, бундай ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида, энг ками эса Самарқанд вилоятида кузатилди.

    Бузиш ишларини амалга оширишда 600 миллиард сўмдан ортиқ компенсациялар тўлаб берилган. Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бузилган турар ва нотурар жойлар учун компенсация тўлаш бўйича 300 миллиард сўмга яқин қарздорлик мавжудлиги аниқланди.

    Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари ўрнига бошқа жойлардан 359,2 гектар ер участкаси ажратиб берилган.

    Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан адлия органлари томонидан манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли амалий чоралар кўрилди.

    Хусусан, акция доирасида мурожаатларни кўриб чиқишда 874 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган бўлиб, адлия органлари томонидан тегишли ташкилотларга 236 та тақдимнома (ҳуқуқи бузилган жисмоний ва юридик шахсларга жами 6,5 миллиард сўмдан ортиқ пуллик компенсация қопланиши сўралган) ҳамда 100 та огоҳнома, шунингдек, судларга 30,3 миллиард сўмлик 360 та даъво аризаси киритилди.

    Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан ушбу соҳаларда хорижий тажриба ўрганилиб, фуқароларнинг мулк ҳуқуқини таъминлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

    22.07.2019, 16:35   Изоҳ (0)   25723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда мотоцикл уриб юборган шахс Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров бўлиб чиқди

    22.07.2019, 15:55

    Фарғонада иккита Damas тўқнашиши оқибатида бир ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

    22.07.2019, 15:41

    Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини калтаклаган шахслар қўлга олинди

    22.07.2019, 15:30

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8600 сўмдан ошди

    22.07.2019, 14:30

    Қашқадарёда аёллар ўртасидаги жиноятчилик 117 тадан 87 тага камайди

    22.07.2019, 14:16

    Ўзбекистонда Президент мактабларининг асосий қабул имтиҳонларини онлайн кузатиш имконияти яратилди

    22.07.2019, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35

    Хонанда Селена Гомес атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Шоу-бизнес | 4 август, 11:25

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05

    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

    Реклама | 4 август, 09:00

    Нигерияда 50 дан ортиқ одам ўғирлаб кетилди

    Дунё | 4 август, 10:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.