Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафоти ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ турли манбалар Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз таътили чоғида вафот этганини маълум қилган эди.
Элчихона ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.
«Бу мутлақо ёлғон», — деди муассаса вакили.
Изоҳ (0)