Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп, Twitter ижтимоий тармоғида Швеция Бош вазири Стефан Левандан амeрикалик рэпер A$AP Roki’ни ҳибсдан озод қилиш бўйича шахсан ўзи шуғулланишини сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақида «Медуза» хабар беради.

Фото: Раким Майерс / Google Images

Фото: Раким Майерс / Google Images

Трамп Швеция Бош вазири билан телефон орқали суҳбати чоғида амeрикалик рэпернинг адолатдан қочишга уринмаслигини айтди.

Қайд этилишича, Швеция бош вазири Швеция суд тизими ҳукуматнинг бошқа органларидан мустақил эканлигини айтган.

Июлнинг бошида Стокгольм суди томонидан амeрикалик рэпер шаҳар марказида икки кишига ҳужум қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Аммо рэпернинг таъкидлашича, у ўзини кўчадаги «хирапашша» йўловчилардан ҳимоя қилган.

A$AP Roki’нинг ҳақиқий исми Раким Майерс бўлиб, у АҚШдаги энг машҳур замонавий рэперлардан биридир. Унинг дастлабки икки албоми Биллбоард ҳит-парад рейтинггида биринчи ўринни эгаллади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди