АҚШ президенти Дональд Трамп, Twitter ижтимоий тармоғида Швеция Бош вазири Стефан Левандан амeрикалик рэпер A$AP Roki’ни ҳибсдан озод қилиш бўйича шахсан ўзи шуғулланишини сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақида «Медуза» хабар беради.
Трамп Швеция Бош вазири билан телефон орқали суҳбати чоғида амeрикалик рэпернинг адолатдан қочишга уринмаслигини айтди.
Қайд этилишича, Швеция бош вазири Швеция суд тизими ҳукуматнинг бошқа органларидан мустақил эканлигини айтган.
Июлнинг бошида Стокгольм суди томонидан амeрикалик рэпер шаҳар марказида икки кишига ҳужум қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Аммо рэпернинг таъкидлашича, у ўзини кўчадаги «хирапашша» йўловчилардан ҳимоя қилган.
A$AP Roki’нинг ҳақиқий исми Раким Майерс бўлиб, у АҚШдаги энг машҳур замонавий рэперлардан биридир. Унинг дастлабки икки албоми Биллбоард ҳит-парад рейтинггида биринчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)