Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган намунали ҳарбий шаҳарча — «Олмос» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар оилалари ўртасида «Намунали ҳарбий оила» ва «Намунали ҳудуд» танлови ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Танловда ҳарбий хизматчилар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларининг бўш вақтини унумли ўтказдириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, уларнинг ҳуқуқий билим ва савиясини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Мингдан ортиқ хонадон истиқомат қиладиган шаҳарчадаги оилаларнинг тозалиги, саранжом-саришталиги, оила бекасининг ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда олиб бораётган қўшимча, касаначилик, тикувчилик, тадбиркорлик каби меҳнатлари маҳсули, фарзандларининг ўқиши, спорт ва маданият соҳасидаги эришган ютуқлари ҳам инобатга олинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Узоқ давом этган ўрганишлар, таққослашлар, муҳокама ва натижалар асосида шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, оддий аскарлар – Зафар Раимов оиласи 1-, Улуғбек Авулов оиласи 2-, Нодир Ўсаров хонадони 3-ўринга муносиб топилди. «Намунали ҳудуд» йўналишида эса маҳалла фаоллари Малоҳат Бадалова, Дилором Холиқова, Умида Деҳқоновага ташаккурномалар топширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Совриндорларга Фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғаларни Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал майор Азизбек Икрамов, Республика Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ҳотамжон Юсупов топширди. Шундан сўнг вазир ўринбосари намунали оила соҳибларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг турмуш тарзи билан танишди ва фарзандлари билан суҳбат қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Танлов сўнгида йиғилганлар учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?