WBA Regular камари соҳиби филиппинлик Мэнни Пакьяо (61 та ғалаба, 7 та мағлубият, 2 та дуранг, 39 та нокаут) 21 июль тонгида Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида WБА йўналиши бўйича ўрта вазн чемпиони Кит Турманга (29 та ғалаба, 22 нокаут) қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Пакяо Турманни 114-113, 115-112, 115-112 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва яна бир чемпионлик камарини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, бу Кит Турманнинг фаолиятидаги дастлабки мағлубияти ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)