• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йиллик 16 фоиз даражасида сақлаб қолди

    Ўзбекистон Марказий банк бошқарувининг 20 июлдаги қарори билан қайта молиялаш ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Марказий банк бошқарувининг мазкур қарори иқтисодиётда инфляцион хатарларнинг сақланиб қолаётганлиги ҳамда кредитлар учун ресурслар манбаларини шакллантиришда давлат маблағларидан анъанавий бозор инструментларига ўтиш зарурияти юзага келган шароитида банклардаги узоқ муддатли жамғармалар ва улар улушининг ошиши суръатларини мустаҳкамлаш вазифаларидан келиб чиқиб қабул қилинди.

    Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида аввал эълон қилинган иккита пресс-релизларда назарда тутилган айрим инфляцион хатарларнинг юзага кела бошлаганлигини инобатга олиб, инфляция прогнози 13,5—15,5 фоиз оралиғида ўзгаришсиз қолдирилди.

    Инфляция ва инфляцион кутилмалар. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида истеъмол нархлари ошиши 5,6 фоизни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 0,6 фоиз бандга паст бўлди.

    Инфляция асосан озиқ-овқат товарлари ва хизматларнинг бозор нархлари ошиши таъсирида шаклланган бўлса, маъмурий тартибга солинадиган хизматлар тарифлари ва ноозиқ-овқат товарлари нархларининг юқори даражада ошмаганлиги инфляциянинг кескин ўсишининг олдини олди. Шу билан бирга, энергия ресурслари тарифлари оширилишининг олдин эълон қилинган муддатга нисбатан кейинга қолдирилиши ҳам мазкур даврда инфляция даражасининг кутилгандан паст даражада шаклланишига хизмат қилди.

    Йиллик ҳисобда инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил этиб, базавий прогноз коридорининг қуйи чегарасига яқин даражада сақланиб қолди. Бунда, йиллик инфляция даражаси охирги 5 ой давомида 13,5—13,7 фоиз оралиғида сақланиб қолди.

    Иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳажмларига нисбатан кредитлар ажратиш ва давлат харажатларининг юқорироқ суръатларда ўсиши ҳисобига ички нархларга ялпи талаб томонидан босимнинг ортиши, аҳоли даромадлари кўпайиши ҳамда ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши маълум даражада инфляция даражасини пасайтириш вазифасини қийинлаштирмоқда.

    Озиқ-овқат инфляцияси мева ва сабзавот маҳсулотлари нархлари ўзгаришини ҳисобга олмаганда апрель ойида ўзининг энг юқори даражасига етди. Бунга нархларнинг солиқ тизимидаги ўзгаришлар ҳамда ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига мослашиши сабаб бўлди. Ушбу омиллар таъсирининг секин-аста камайиши 2019 йилнинг май—июнь ойларида мазкур маҳсулотлар нархлари динамикасининг пасайишида ўз аксини топди.

    Айрим турдаги мева ва сабзавотлар нархларининг ўтган даврда паст бўлганлиги ҳисобига 2019 йилнинг иккинчи чорагида улар нархларининг ўсиш суръати тезлашиб, йиллик инфляцияга оширувчи таъсир кўрсатди. Таққослаш учун, 2018 йил иккинчи чорагида мева ва сабзавот маҳсулотлари нархлари 18,7 фоизга пасайган бўлса, 2019 йилнинг иккинчи чорагида 8,1 фоизга камайди.

    Мазкур даврда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари, умуман олганда, пасаювчи динамикани намойиш этди. Юридик шахсларнинг инфляцион кутилмаларида барқарор пасайиш тренди кузатилган бўлса, айни вақтда, жисмоний шахслар кутилмаларида 2019 йил январь—апрель ойларидаги пасайишдан сўнг, охирги икки ойда ўсиш кузатилди.

    Марказий банк пул-кредит сиёсатини юритишда, инфляция даражасини 2021 йилда бир хонали рақамгача пасайтириш вазифасидан келиб чиқади. Бунда, базавий сценарий бўйича 2020 йил учун инфляция прогнозини 10—12 фоиз даражасида сақлаб қолди.

    Келажакда инфляция даражасини пасайтириш вазифаси давлат харажатлари ва кредитлаш ҳажмлари ўсиш суръатларини мақбуллаштиришни талаб этади. Инфляция даражасини пасайтиришда яна бир муҳим омил бўлиб, таркибий ислоҳотлар, хусусан соғлом рақобат шароитларини яратиш, инвестицион муҳитни яхшилаш йўлидаги фундаментал тўсиқларни олиб ташлаш бўйича таъсирчан чораларнинг кўрилиши, инфратузилмани ривожлантириш, давлат корхоналарини ислоҳ қилишни ўз вақтида амалга ошириш, олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари самарадорлигини ошириш кабилар ҳисобланади.

    2019 йил биринчи ярим йиллигида макроиқтисодий шароитлар асосан, айрим хом-ашё товарлари экспорти учун қулай бозор конъюнктураси ҳамда ялпи талабнинг юқори ўсиш суръатлари таъсирида шаклланди.

    Мазкур даврда ЯИМ ўсиш суръати 5,8 фоизни ташкил этди. Бунда, юқори иқтисодий фаоллик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (6,9 фоиз), қурилиш ишлари (20 фоиз) ва хизматлар соҳасида (12,7 фоиз) кузатилди. Шунингдек, асосий капиталга инвестициялар 58,9 фоизга ўсди.

    Ўзбекистон иқтисодиётининг жорий ҳолати ўзига хос ҳисобланиб, йиллар давомида йиғилиб келган инвестицион «чанқоқлик», ижтимоий-иқтисодий харажатларнинг кечиктирилганлиги ва иқтисодиётни эркинлаштириш билан биргаликда бугунги кунда молиявий ва инвестициявий ресурсларга қўшимча талабни яратмоқда. Бунда, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмининг кенгайиши ҳамда бюджет харажатларининг дастлабки кўзда тутилган ҳажмларга нисбатан юқорироқ суръатларда ўсиши 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида талабни оширувчи асосий омиллар бўлди.

    Ушбу даврда ташқи савдо балансининг салбий салдоси 2,8 миллиард долларни ташкил этди ва йил охиригача ошиши кутилмоқда. Ташқи савдо баланси тақчиллиги жорий операциялар балансининг бирламчи ва иккиламчи ҳисоблари соф даромадлари ҳамда молиявий ҳисоблар эвазига қопланиши кутилмоқда. Бу миллий валютанинг алмашув курсига сезиларли босим яратмайди.

    2019 йил дастлабки ярим йиллигида миллий валюта алмашув курси экспорт тушумлар ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳисобига ички валюта бозорига хорижий валютанинг мў’тадил таклифи натижасида нисбатан барқарор бўлди. Йил бошидан сўм алмашув курси 2,7 фоизга қадрсизланди.

    Иқтисодиётда ялпи талабнинг сезиларли даражада ошиши 2019 йил якунига кўра реал ЯИМ ўсиш суръатининг дастлабки прогнозларга нисбатан бироз тезлашишига хизмат қилиши мумкин.

    Пул-кредит шароитлари. Банк тизимида ликвидликнинг таркибий профицит билан шаклланишига боғлиқ ҳолда банклараро пул бозорида фоиз ставкалари 13,7 фоиздан 15,1 фоизгача оралиқда тебраниб турди. Июль ойининг ўтган даврида ўртача тортилган фоиз ставкаси 15,4 фоизгача кўтарилди.

    Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича тижорат банкларининг кредит қўйилмалари 23,4 фоизга (38,6 триллион сўмга) ошган бўлса, йиллик ўсиш суръати прогноз кўрсаткичларидан 2 баробардан зиёдроқ ошиб, 52,8 фоизгача тезлашди. Бунда, миллий валютадаги кредитлар йил бошидан 22 фоиз ёки 16,3 триллион сўмга (2018 йилнинг мос даврида 37,4 фоиз ёки 16,2 триллион сўм), йиллик ҳисобда эса 54,0 фоизга кўпайди.

    Кредит бозорининг жорий сегментлашган ҳолатида пул-кредит шароитлари алоҳида қарздорлар гуруҳи учун турлича бўлиб қолмоқда. Пул-кредит сиёсатининг қатъий шароитлари бозор шартларида кредит олувчи бизнес субъектларига кўпроқ сезилмоқда.

    Таҳлил қилинаётган даврда муддатли депозитлар бўйича ижобий реал фоиз ставкалари сақланиб қолди. Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари 32,7 фоизга ошиб, уларнинг миллий валютадаги жами депозитлар таркибидаги улуши 32 фоизга (2018 йилнинг мос даврида 21 фоиз) етди.

    Жорий ҳолатда депозитлар бўйича юқори фоиз ставкалари пул-кредит шароитлари билан бир қаторда инфляцион кутилмалар юқорилиги билан изоҳланади. Бу, ўз навбатида, кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг шаклланишига таъсир кўрсатади.

    Прогноз ва асосий хатарлар. Биринчи ярим йилликда инфляция даражаси прогноз коридорининг қуйи чегарасида шаклланишига қарамасдан, пул-кредит сиёсатининг 2019 йил ва 2020—2021 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг муқобил сценарийсида назарда тутилган баъзи бир хатарлар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

    Хусусан, энергия ресурслари нархларининг босқичма-босқич эркинлаштирилиши, ҚҚС бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши, божхона божлари ва тарифларини қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги, кредитлашнинг жадал суръатлари, инфляцион кутилмаларнинг жиловланмаганлиги ва уларнинг нисбатан юқорилиги каби омиллар келгусида қўшимча инфляцион босимнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

    Марказий банк юқорида таъкидлаб ўтилган инфляцион хатарларнинг амалга ошиш эҳтимоллигини ҳисобга олиб, 2019 йил охирига инфляция прогнозини 13,5—15,5 фоиз даражасида ўзгартиришсиз сақлаб қолмоқда.

    Бунда, 2019 йил учинчи чорагида йиллик инфляция даражаси энергия ресурслари тарифлари, иш ҳақи ва пенсия тўловларининг кутилаётган оширилиши натижасида жорий кўрсаткичларга нисбатан бироз юқори бўлиши мумкин. Лекин, 2019 йилнинг тўртинчи чорагида тартибга солинадиган нархлар оширилишининг йиллик инфляцияга таъсири камайиб, инфляциянинг прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлишига ёрдам беради.

    Бюджет харажатларини мақбуллаштириш заруриятининг юзага келиши шароитида банкларни ўз ресурс базасини шакллантиришда марказлашган ресурслардан анъанавий бозор инструментларига йўналтиришни рағбатлантириш талаб этилади. Бу, ўз навбатида, пул-кредит сиёсатининг кейинги даврдаги йўналишини белгилашда инобатга олиб борилади.

    Келгусида Марказий банк инфляциянинг ички ва ташқи омиллари таъсирини, иқтисодиёт ҳолатини диққат билан кузатиб боради, банкларнинг молиявий барқарорлиги мониторингини амалга оширади ҳамда иқтисодиётда ноаниқликлар ва таркибий шокларнинг босқичма-босқич камайишидан келиб чиқиб тегишли чоралар кўриб боради.

    20.07.2019, 17:56   Изоҳ (0)   12667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда жазирама иссиқ ҳаво рекордлари янгиланмоқда

    20.07.2019, 17:11

    Бухорода қарздор отанинг фарзанди МИБ томонидан онага олиб берилди

    20.07.2019, 16:40

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви кузда Тошкентда ўтказилиши мумкин

    20.07.2019, 15:55

    Ўзбекистон фуқаросини Анталияда мотоцикл уриб юборди. У воқеа жойида ҳалок бўлди

    20.07.2019, 15:35

    Юнусободдаги уйнинг томи ёнди (фото)

    20.07.2019, 15:22

    Сирдарёда «Газель» юк машинаси ортидан бориб урилди. Микроавтобуснинг икки йўловчиси ҳалок бўлди

    20.07.2019, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    Дунё | 12 май, 21:30

    Трамп Истанбулга Россия ва Украина ўртасидаги учрашувга бориши мумкин

    Дунё | 12 май, 21:20

    Ўзбекистоннинг инфляция даражаси энг юқори ҳудудлари маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 21:10

    Винисиус ва Васкес номаълум муддатга сафдан чиқди

    Спорт | 12 май, 21:06

    АҚШ Украинага “қабристон”дан олинган F-16 самолётларини юбормоқда

    Дунё | 12 май, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.