• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондан олти ойда 780 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинди

    2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ташқи бозорга жами 780 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари (700 миллион доллардан ортиқ) ва 10 минг 268 тонна қуритилган мевалар экспорт қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган очиқ мулоқотда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари томонидан берилган маълумотларга таянган ҳолда ЎзА хабар қилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Унда Президентнинг 2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти ва ижроси муҳокама қилинди.

    Ўзбекистонда жами 269,5 минг гектар боғ бўлиб, шундан 188 минг гектар боғ фермер хўжаликлари ихтиёрида. 2018 йилда эса 9 минг гектар интенсив боғлар барпо этилган. Боғдорчилик соҳасини техникалар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида 2025 йилгача агротехникалар сонини 12 минг 533 донага кўпайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва бу жараён босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

    Мутахассисларнинг фикрича, ушбу талабни ўрганиш ва қоплаш борасида мамлакат аграр соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бундан буён уруғ мевали боғлар эмас, балки данак мевали боғларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўринмоқда.

    Мамлакатдаги барча тоифадаги хўжаликларда жами 269,5 минг гектар боғларнинг 118 минг гектари ёки 44 фоизини олма боғлари ташкил этади. Бугунги кунда дунё бозорида асосий талаб гилос, шафтоли, ўрик, олхўри, хурмо ва лимон каби боғдорчилик маҳсулотларига бўлмоқда. 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра, 17 минг тонна гилос, 8,3 минг тонна шафтоли, 50 минг тонна ўрик, 15 минг тонна олхўри экспорт қилинди. Лимонга ҳам йил сайин талаб ортиб бормоқда.

    Охирги 3 йилда республика боғдорчилик соҳасига 750 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий йилнинг шу давригача 56 та мева-сабзавот кластери ташкил этилиб, уларга 23,7 минг гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

    2016—2019 йилларда жами 293 минг гектар паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, уларнинг ўрнига қўшимча экспортбоп экинлар, жумладан, 93,7 минг гектар сабзавот, 37,5 минг гектар дуккакли, 15,1 минг гектар полиз, 55,6 минг гектар озиқа, 3 минг гектар шоли ва 19,1 минг гектар мойли экинлар экилади. 27,5 минг гектар интенсив боғлар ва 11 минг гектар токзорлар, 568 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилган.

    Анор ва лимон маҳсулотларини кўпайтириш экспорт ҳажмларини ошириш, қолаверса, анор ва лимон брендларини яратиш учун «Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар« ва «Анор етиштирувчилар« уюшмалари ташкил этилди. Жаҳон бозорида анорга ва лимонга талаб ошиб бораяпти. Жорий йилнинг ўзида 2 минг гектардан ортиқ майдонда анорзорлар ташкил этилди. Бундан ташқари, иссиқхоналарда мандарин ва апелсин ўсимликларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

    Бугунги кунда мамлакатда боғларда ишлайдиган махсус техникалар билан таъминланиш даражаси 25-30 фоиздир. Боғларда ихтисослашган мини тракторлар сони 1 минг 709 донани ташкил этади. Бундан ташқари, боғларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш учун зарур бўлган турли хилдаги агрегатлар (пуркагичлар, тиркамалар ва бошқалар) сони 5 минг 270 донани ташкил этмоқда.

    20.07.2019, 08:16   Изоҳ (0)   31489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ветеринария давлат қўмитаси Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига «қассоблар монополияси» сабаб бўлаётганини айтди

    19.07.2019, 23:14

    «Ўзстандарт» агентлиги: Савдодаги техник тўсиқларга ечим топилмоқда

    19.07.2019, 23:04

    Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси магистратурасига ҳужжатлар қабули давом этмоқда

    19.07.2019, 22:16

    Сирдарёдаги касалхонанинг болалар бўлимини кана босиб кетди (видео)

    19.07.2019, 22:03

    Колониядан «тез ёрдам»да олиб кетилган Гулнора Каримова, юраги тўхтаб қолган боланинг ҳаётини сақлаб қолган ЛОР, Тошкентда пайдо бўладиган гондола қайиқлари ва кун...

    19.07.2019, 22:00

    Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш масалалари Жаҳон банки билан муҳокама қилинди

    19.07.2019, 21:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.