Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзавтосаноат»нинг бир нечта компаниялари бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO)га қўйилади. Spot’нинг хабар беришича, бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси автомобил саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида келтирилган.

Фото: Livejournal

Фото: Livejournal

Қарорда «Ўзавтосаноат» компанияси таркибига кирувчи камида иккита акциядорлик жамияти акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали инвесторларни жалб этиш топширилган.

Шунингдек, тижорат банклари билан биргаликда мамлакатда ишлаб чиқариладиган автомобилларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий банклар ва экспорт-кредит агентликларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этилиш вазифаси берилган.

Янги лойиҳаларни ишга туширилиш учун хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари, шунингдек, инвестиция компаниялари ва жамғармалари ҳисобидан камида 700 миллион доллар маблағ жалб этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди