Тошкентда 2019—2021 йилларга мўлжалланган таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишларини амалга оширишни таъминлаш бўйича Иқтисодий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилди, деб ёзади ЎзА
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Кенгаш таркибига Бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров, Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бегзод Мавлонов, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов бошқалар киритилди.
Мажлисда қатор вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари, жумладан, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, БМТ Тараққиёт дастури вакиллари ҳам иштирок этди.
Иштирокчилар 2019—2021 йилларда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотларнинг устувор 9 йўналишини белгилаб олди.
Макроиқтисодий барқарорлик, энергетика тармоғини мустаҳкамлаш, инсон капитали ва ижтимоий ҳимоя омиллари, хусусий секторни молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, ташқи ва ички савдо ҳамда транспортни ривожлантириш, барқарор урбанизация, шаҳарлар тараққиётини жадаллаштириш йўналишлари шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)