• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИВ Малака ошириш институти меҳр-мурувватга муҳтож фуқароларга ғамхўрлик кўрсатди

    Қибрайлик Мирали Чориев ҳаракатчан, бир ишнинг бошини тутдими, охирига етмагунча қўймайдиган билимли, зеҳнли инсон бўлган. Турли соҳаларда самарали ишлаб ҳурмат-эътибор топди. Мирали акани билганлар Шарофат опанинг тарбиясини олганда, дея унинг шаънига илиқ гаплар айтишарди. Унинг оиладаги ўрни, фарзандининг камолига қараб бир ҳавас қилсалар, ишга, ғайратига, одамларга бўлган самимий муомаласи-ю, жамиятда тутган ўрнига яна бир ҳавас қиладилар. Бироқ, улар ортидаги масъулият, меҳнат ва машаққатлар унинг ёлғиз ўзигагина аён. У турмуш ўртоғи билан узоқ йиллар бирга аҳилликда турмуш кечиришди. Тўсатдан келган ўлим Мирали аканинг турмуш ўртоғидан бевақт айирди. Мусибатли кунларнинг юки оғир бўларкан. У сабрдан тўн кийиб, турмуш ўртоғига бўлган садоқати билан йилларни ўтказди. Шарофат она ўғли билан биргаликда уч нафар набирасининг кемтик қалбига малҳам бўлди. Аёли оламдан ўтганда кичик фарзанди жуда ёш эди.

    Фото: ИИВ Малака ошириш институти

    Фото: ИИВ Малака ошириш институти
    матбуот хизмати

    Аёлининг вафотидан кейин уч маротаба инсултни бошидан ўтказган ва ногирон бўлиб қолган М.Чориев гапира олмаса-да, хонадонига ташриф буюрган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини кўриб, хурсандчилигидан кўзига ёш олди.

    – Қўшним бу йил 61 ёшга тўлди. Касаллиги туфайли ногирон бўлиб қолди, – дейди тумандаги «Байтқўрғон» маҳалласида яшовчи Саида Исроилова. – Албатта, онаси Шарофат опа учун фарзандининг бахтсизлигини кўришдан оғир азоб йўқ. Аммо, ҳар доим давлатимизнинг эътиборини ҳис қилиб туради, маҳалла-кўй, ҳомий ташкилотлар доим хабар олиб туришибди. Биз маҳалла фаоллари Давлатимиз раҳбаридан ҳам, ушбу тадбирни уюштираётган Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан ҳамда Малака ошириш институти ходимларидан ҳам жуда миннатдормиз.

    – Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда, дейди Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор, полковник Нуриддин Нарматов. – Дарҳақиқат, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратиш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш бўйича муҳим Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Биргина, «ногирон» сўзи ўрнига «ногиронлиги бўлган шахс» иборасини қўллаш белгилангани юртимизда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижасидир.

    Фото: ИИВ Малака ошириш институти

    Фото: ИИВ Малака ошириш институти
    матбуот хизмати

    Институт профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилаётган «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» мавзусидаги маърифий тадбирлар давомида ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиняпти.

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

    Фото: ИИВ Малака ошириш институти

    Фото: ИИВ Малака ошириш институти
    матбуот хизмати

    – Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани «Аҳиллик» маҳалласида яшовчи Дмитрий Кузневский 3 ёшлигида менингит туфайли «кар-соқовлик»ни орттириб олган, – дейди биз билан суҳбатда унинг қўшниси Илмира Ўтаева.

    Онасининг вафоти уни тушкунликка тушириб қўйди. Дмитрий ва унинг турмуш ўртоғи гапира ва эшита олмаса-да, эшигини тақиллатиб келган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини кўриб, хурсанд бўлишди.

    Суҳбат жараёнида ушбу оила имо-ишора орқали ҳар доим давлатимизнинг эътиборини ҳис қилиб туришларини, маҳалла-кўй, ҳомий ташкилотлар доимо хабар олиб турганликларини тушунтиришга ҳаракат қилди.

    – Маҳалламизда 3024 нафардан зиёд турли миллат вакиллари аҳил-иноқликда истиқомат қилиб келишмоқда, – дейди «Аҳиллик» маҳалласи 99-милиция таянч пункти профилактика инспектори, катта лейтенант Сардор Гаиназаров. – Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида жойларда ўтказилаётган ушбу тарғибот-тушунтириш ишлари муҳим аҳамият касб этади. Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган мазкур учрашув ҳам самарали бўлди. Фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар олди.

    Фото: ИИВ Малака ошириш институти

    Фото: ИИВ Малака ошириш институти
    матбуот хизмати

    Шунингдек, бағрикенглик ва саховатпешалик қон-қонига сингиб кетган Институт жамоасининг меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган Наманган шаҳри «Қадамжо» маҳалласида яшовчи, 1945 йилда туғилган Б.Боннабоев, Тошлоқ тумани «Фурқат» маҳалласи яшовчи, 1958 йилда М.Ризақулова, Наманган тумани «Кичик Тошбулоқ» маҳалласи яшовчи, кам таъминланган, якка-ёлғиз Д.Джалолиддиновлар каби ўнлаб оилаларнинг хонадонларига борилиб, ғамхўрлик кўрсатилгани эътирофга лойиқдир.

    Зеро, бир инсоннинг кўнглини кўтариш, унинг қалбига хурсандчилик киритиш нақадар савобли, шу билан бу эзгу ишларни қилган кишининг кўнгли ҳам шод бўлгай.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати

    19.07.2019, 21:43   Изоҳ (0)   173785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Нью-Йоркдаги Колумбия университети ўртасида меморандум имзоланди

    19.07.2019, 21:35

    Андижонда бозорга ўғирликка кирмоқчи бўлган шахслар ушланди. Уларнинг ёнидан қора ниқоблар топилди

    19.07.2019, 21:17

    10 нафар ўзбекистонлик «Қирол меҳмонлари» сифатида Саудия Арабистонига жўнаб кетиш тараддудини кўрмоқда

    19.07.2019, 20:51

    Тошкент аграр университети Термиз филиали ходими ўқишга киритиш эвазига салкам 2 минг доллар сўради

    19.07.2019, 20:25

    Шерзод Шерматов Тошкентда АҚШ элчиси билан учрашди

    19.07.2019, 19:59

    Ветеринария давлат қўмитаси раиси ўринбосари: «Колбаса аслида қандай тайёрланишини билсангиз, уни емайсиз»

    19.07.2019, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.