«Эспаньол» ҳимоячиси Марио Эрмосо карьерасини «Атлетико»да давом эттиради. Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти хабар берди.
24 ёшли испаниялик янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Ҳимоячининг трансфер нархи ошкор қилинганича йўқ. Аввалроқ «матрасчилар» Эрмосо учун 30 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Маълум бўлишича, Эрмосо «Атлетико»да йилига 3 миллион евро ишлаб топади.
Эслатиб ўтамиз, Марио Эрмосо 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 32 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)