Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Göztepe Eğitim ve Araştırma Hastenesi» тиббиёт муассасасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Аёлнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли касалхонага келгани билдирилмоқда.
«Истанбулдаги бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган. Ўзбекистонлик аёлнинг жасадини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)