Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) қабул қилган Ижролар ва фонограммалар бўйича шартнома ҳамда Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома жорий йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳозирги пайтда 101 мамлакат ва Европа иттифоқи БИМТнинг мазкур икки шартномаси иштирокчиси ҳисобланади.
Ушбу шартномалар «Интернет соҳасида БИМТ шартномалари» номи билан ҳам машҳур бўлиб, рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқлар ҳимоясининг асосий мезонларини белгилайди.
Изоҳ (0)