КХДР ҳукумати 2018 йилда санкцияларни айланиб ўтган ҳолда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин учун иккита зирҳланган Mercedes олиб келгани маълум бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
The Wall Street Journal газетаси Вашингтондаги «Истиқболли мудофаа тадқиқотлари маркази» ташкилотининг маълумотларини тақдим этди. Унинг ходимлари «сўнгги йилларда 800 дан ортиқ элита автомобилларини» етказиб бериш бўйича маълумотларни қўлга киритган. Улар орасида ҳар бири 500 минг доллардан қиммат турувчи Германиянинг Daimler Mercedes компаниясига иккита автомобиль ҳам бор. Тахминларга кўра, мазкур машиналар Ким Чен Инни олиб юришга мўлжалланган.
Марказнинг тасдиқлашича, иккита автомобиль Нидерландиядан КХДРга 2018 йилнинг июнь—октябрь ойларидан олиб борилган. Аввалига машиналар Нидерландиядан Хитойга денгиз орқали, ундан кейин Япония, Жанубий Корея ва Россияга юборилган. Россиядан эса Шимолий Кореяга тегишли Air Koryo миллий авиакомпаниясининг самолётлари орқали олиб келинган.
Жорий йилнинг январь ойида КХДР етакчиси Mercedes-Maybach S600 Pullman Guard’да ҳаракатланган эди.
Маълумотларга кўра, Шимолий Корея ҳукумати санкцияларга қарамасдан, мунтазам равишда хорижда ишлаб чиқарилган кийим-кечаклар, косметика ва техникаларни харид қилиб келади.
Изоҳ (0)