Москвада Федерал хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш бўйича бошқармасининг икки зобити қўлга олинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Зобитларни ФХХ ички хавфсизлик бошқармаси ходимлари ушлагани айтилмоқда. Мазкур операция жорий йил апрель ойида ўтказилган, бироқ бу ҳақда энди хабар қилди.
Терговга кўра, Сергей Богданов ва Сергей Иванов Moscow Holiday Hotel меҳмонхонаси эгаларидан 5 миллион рубль талаб қилган. Бунинг эвазига бизнесменлар ва меҳмонхона жойлашган бино ҳуқуқи тегишли агентлик ўртасидаги таранг вазиятни ҳал этиш бўйича «хизматлари»ни таклиф қилишган.
Изоҳ (0)