Саудия Арабистонида ибодат вақтида дўконларни ёпиб қўйиш амалиётига барҳам берилади, деб хабар қилади «Korrespondent.net».
Ҳукумат қарорига кўра, маълум бир тўловни амалга оширган дўкон ва ресторанлар кун-у тун ишлаши мумкин бўлади. Тўлов миқдори Шаҳар ва маҳаллий қишлоқ ишлари бўйича вазирлик томонидан белгиланади.
Шунингдек, вазирлик кун-у тун ишлаш рухсат этилмайдиган муассасалар рўйхатини тузиш имконига ҳам эга.
Бунга қадар Саудия Арабистонидаги дўконлар фақатгина шанба кунидан пайшанбага қадар соат 9:00 дан 13:00 гача ва 16:30 дан 20:00 гача ишлар эди. Барча муассасаларда жума дам олиш куни.
Изоҳ (0)