Украина президенти Владимир Зеленский 22 та туман администрация раҳбарларини лавозимидан олиб ташлаш тўғрисидаги тегишли қарорни имзолади, деб хабар беради «Газета.ru».
Мавжуд маълумотларга кўра, амалдорларнинг истеъфога чиқарилиши Украина собиқ президенти Пётр Порошенконинг ваколатларини тугаши билан боғлиқ. Лавозимидан озод этилганлар орасида Харков ва Печерск вилояти администрация раҳбарлари ҳам бор.
Июнь ойининг ўрталарида Зеленский 15 нафар губернаторни ишдан бўшатган эди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленскийнинг инаугурациясидан олдин ва кейин Украинанинг бир қатор губернаторлари истеъфога чиққанини маълум қилган.
Изоҳ (0)