Қозоғистон лотин алифбосига 10 йилдан сўнг ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Маълумотларга кўра, дастлаб 2025 йилгача лотин алифбосига тўлиқ ўтиш режалаштирилган, аммо Қозоғистон президенти фармонни 2035 йилдан кейингина амалга ошириш мумкин.
Қозоғистон алифбосини кириллчадан лотинчага ўтказиш тўғрисидаги фармонга киритилган ўзгартиришларни 2018 йил февраль ойида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев тасдиқлаган.
Президент томонидан тасдиқланган алифбо умумий ҳисобда 32 та ҳарфдан иборат. Кириллчага асосланган қозоқ алифбосида эса 42 та ҳарф бор.
Мамлакатдаги мактабларда болалар 2020—2021-ўқув йилида лотин графикасига асосланган дарсликлардан ўрганиши, барча ҳужжатларнинг таржимаси эса 2024 йилгача тугатилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)