• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафта ижтимоий муаммолари: Афанди қўйига кўзойнак таққани ҳақида

    «Дарё» колумнисти анъанавий рукнда ўтган ҳафтада муҳокама қилинган асосий ижтимоий масалаларга тўхталиб ўтади.

    Берган қарзингизни сўрасангиз, эрта бераман, индин бераман, дегувчилар ҳақида ёзиш қизиқ эмас, чунки деярли ҳамма бу ҳолатга учраган. Аммо кўзини лўқ қилиб «бердим-ку» деса-чи? Бунисини росмана инновацион ёлғончилик дейиш мумкин.

    Гапнинг индаллосини айтадиган бўлсак, давлат амалдорларининг қўша-қўша ваъдалари амалга ошмаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Энг машҳурлари: интернет тезлигини 10 баравар ошириш, миллий лоукостер (арзон авиакомпания) ишга туширилиши, Peugeot Cитроён заводида машина чиқарилиши. Амалга ошмаган пуч ваъдаларни кечагина ташкил этилган «Vada.uz» сайтидан ўқиб олинг. Биз эса ривож топаётган лофчилик тенденциясига учта мисол келтирамиз.

    Расмийларимиздан бирининг айтишича, «газ ва электр энергияси таърифлари жаҳондаги ва қўшни мамлакатлар билан солиштирганда, бугунги кунги таъриф уларга нисбатан икки-уч баробар, айримларида эса 5-6 баробар арзон». Ваҳоланки, қўшни Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи 664 доллар, аҳоли учун 1 кВт*соат энергия 0,03 доллар; Қирғизистонда бу кўрсаткичлар 220 ва 0,031 доллар; Тожикистонда 182 ва 0,021 доллар; Туркманистонда 170 ва 0,0071 доллар. Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 187 доллар деб олсак, электр нархи 0,029 доллар. Кўриниб турганидек, қўшниларимизга нисбатан ҳеч қандай 2-3 баравар арзон ток олаётганимиз йўқ.

    Тобора қимматлашиб бораётган гўшт нархи ҳақида гапирган билгичлардан бири «Хитойликлар гўштни биздан ўн баробар кам ейишини» эслатди. Бу лоф маълумотни қаердан олишганини билолмадик, чунки Хитойда жон бошига гўшт истеъмоли биздан икки баробар кўплигини ушбу рейтинг тасдиқлайди.

    Фото: BBC

    Фото: BBC

    Давлат статистика қўмитаси ҳам қатордан қолмай дея, 9 июль куни гўшт 28 мингдан 48 минг сўмгача сотилаётганлигини билдирди. Энг арзон гўшт Нукусда, энг қиммати эса Тошкентда экан. Статистикачилар пештахта четидаги суяк тўпламининг нархини кўриб ахборот ёзгани эҳтимоли баланд, чунки ўша куни нукусликлар энг арзон гўшт 38 минг, тошкентликлар эса 53 минглигини ёзди.

    Афанди қўйига пайраҳа бераётганини кўрганлар ҳайрон бўлса, «э биродар, кўзига яшил кўзойнак тақиб қўйсам, ўт деб еяверади», дебди. Бизнинг айрим расмийларимиз эса кўзимизга пушти кўзойнак тақишни истамоқда ва оғзига келган гапни пала-партиш баён қилиш билан шуғулланмоқда.

    Худойим, ё уларга ақл бер ёки менга грин-карта.

    Ишонч гумбурлаб қулаганда

    Ҳурматли ўқувчи, негатив хабарларимиздан таажжубланманг, негаки рукнимизнинг ўзи «муаммо»ли. Давом этамиз.

    Машҳур ўзбек романи «Икки эшик ораси» қайси эпизоддан бошланишини эслайсизми? Қурилишда ишловчи Музаффарга бошлиғи сметада кўрсатилган йўғон арматура ўрнига ингичкасини ишлатиб иншоотни тезроқ тамомлашни буюради. Бироқ Музаффар омонат уй одамларни босиб қолишидан огоҳлантириб, раҳбарига бўйсунмайди. Қанақадир, ўзини ўйламай, бошқаларнинг ғамини ейдиган одамлар асарга қаҳрамон қилиб танланган. Улар табиатан виждонлимиди ёки текшириб жазолашларидан чўчирмиди – билмадим.

    Фото: Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси

    Фото: Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси

    Билганим – ҳозир янги уйлар бир йилга етмай шўрлаб кетмоқда, томларини шамол учирмоқда. Энг хавфлиси, оғир монолит плиталар қулаб тушмоқда. Апрелда Бухорода бетон плита қулаб, одамларни жароҳатлаган бўлса, ўтган ҳафта Самарқандда уй плитаси қулади. Одамни пашшадек эзиб ўлдириши мумкин бўлган бунақа фалокатлар ҳақидаги хабарлар «текширув ишлари кетмоқда», «ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда» деган шаблон жумлалар билан тугайди. Ажабланарлиси, носоз уй қурилиши сабабчисини осонгина аниқлаш имкони бўлатуриб, жазо олган айбдор ҳеч учрамайди. «Ҳодиса сабаблари ўрганилади», «чуқуррооқ текширилади», «тегишлича чора-тадбирлар кўрилади» ва... унутилади. Сирти ялтироғ-у ичи қалтироқ уй қурувчиси бошқа қурилишда жавлон ураверади. Улар табиатан шундайми ёки текшириб жазолашларидан қўрқмайдими – билмадим.

    Носоз уйлар ҳолатини ўрганиб, қурувчиларига кескин чора кўриш вақти аллақачон келган.

    Сарвар уста

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Аввалги ҳафта ижтимоий муаммолари:

    Бойга - доктор, камбағалга - дуо

    Сервантдаги «огнетушител» ва чаккага тақилган тиш чўткаси

    Ёлғончи блогерлар ва энг арзон нарса

    Ёрдам берманг, ўзим тураман

    Ички ишлар ходимлари туширган қовунлар

    Силикон водийсига интиляпмизми?

    Мен ўша бозор бузувчи ҳокимман

    Уйдан чиққан динозавр ҳақида

    Мен дардимни кимга айтаман…

    Ошхўрга ош, ишхўрга иш

    16.07.2019, 09:59   Изоҳ (0)   118489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.