«Барселона» 2014 йилдан буён Европанинг бошқа клубларига нисбатан трансферларга энг кўп маблағ сарфлади. Бу ҳақда Воэтбал Интерnationал хабар берди.
Антуан Гризманнинг трансферини қўшиб ҳисоблаганда каталонияликлар 5 йил ичида 1,08 миллиард еврога футболчи сотиб олди. Шу билан бирга клуб 5 йил мобайнида ўйинчилар сотувидан 627 миллион евро ишлаб олди.
«Реал Мадрид» эса 5 йил ичида трансферлар учун 755 млн евро сарфлади. Шунингдек, клуб бу давр ичида 543 млн еврога футболчиларини сотган. Клуб бу борада тузилган рейтингнинг 8-ўрнидан жой олди.
Қуйида 5 йил ичидаги трансферлардан олган фойдаси ҳамда харажати бўйича клубларнинг рейтинги келтириб ўтилган:
- «Барселона» — 1,08 миллиард евро сарфлади ва 627 миллион ишлаб олди
- «Манчестер Сити» — 996 миллион евро, 280 миллион
- «Манчестер Юнайтед» — 890 миллион евро, 275 миллион
- «Челси» — 875 миллион евро, 723 миллион
- «Ювентус» — 868 миллион евро, 639 миллион
- «Атлетико» — 800 миллион евро, 752 миллион
- ПСЖ — 773 миллион евро, 356 миллион
- «Реал» — 755 миллион евро, 543 миллион
- «Ливерпуль» — 714 миллион евро, 535 миллион
- «Рома» — 586 миллион евро, 602 миллион
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)