Аргентинада Шимолий минтақавий футбол лигаси ўйинларидан бири фожиали тарзда якунланди, дея хабар берди ABC.
Манбага кўра, Рамон Исмоил Коронел исмли 17 ёшли дарвозабон дарвозасига белгиланган пенальтини кўкраги билан қайтаради. Шундан сўнг у ғалабани нишонлаш учун жамоадошлари билан югуради. Кутилмаганда Рамон ерга қулайди.
Ўйинда тиббий ходимлар йўқлиги сабабли футболчини мухлислардан бирининг автомашинасида ҳушсиз ҳолатда касалхонага юборилади. Бироқ Коронел шифонхоанага етиб бормай вафот этади.
Маълум бўлишича, ёш футболчининг ўлимига кўкрак қафас тизимидаги муаммолар сабаб бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)