Тувада машинанинг дарёга оқиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. «РИА Новости»нинг ёзишича, уларнинг 6 нафари вояга етмаган шахслар бўлган.
Автоҳалокат Бай-Тайгин туманида содир бўлган бўлиб, УАЗ автомобили Шуя дарёсини кесчиб ўтмоқчи бўлган ва чўкиб кетган. Ҳалок бўлганлар чўкиш аломатлари билан топилган. Машинада бўлган одамларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув гуруҳи иш олиб бормоқда. Йўл ҳаракати қоидасини бузганлик юзасидан жиноий иш очилган. Кейинчалик маълум бўлишича, машинада икки оила бўлган.
Изоҳ (0)