• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Музламайдиган кўл, «Руҳ Ўрда» ва кўчманчилар ўйинлари: Иссиқкўлга нима учун ва қандай бориш керак?

    «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев «Тошкент — Томчи» авиарейси йўлга қўйилиши муносабати билан Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан  Иссиқкўлга ташкилланган медиатурда бўлиб қайтди. Қуйида унинг сафар таассуротлари билан танишасиз.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Ўзбекистон сайёҳлар сони бўйича пешқадам

    Ўзбекистон ўтган йили Қирғизистонда дам олган сайёҳлар сони бўйича Россия ва Қозоғистонни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди. Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазирлигининг туризм департаменти директори Мақсад Дамир ўғлига кўра, 2018 йилда уларнинг сони 3 миллион 295 минг кишини ташкил этган.

    Фото: Қирғизистон туризм департаменти

    Фото: Қирғизистон туризм департаменти

    — Биз ўзбекистонлик сайёҳларни жалб этиш устида мунтазам иш олиб бормоқдамиз. Қирғиз томони Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдаги соғломлаштириш муассасаларига таклиф этишдан манфаатдор, — деди у «Тошкент — Томчи» авиарейси тикланишига бағишланган матбуот анжуманида.

    Масофа ва менталитетлар яқинлиги, кўплаб чегара постлари очилгани, аввалдан яқин ўзаро борди-келдилар бунга салмоқли ҳисса қўшяпти. Табиийки, Қирғизистонга дам олиш учун боришни режалаштирган сайёҳларимизнинг аксарияти Иссиқкўлни танлайди.

    Иссиқкўлга қандай бориш мумкин?

    Шахсий ёки ёлланган авто. Оилавий дам олиш истагида бўлганлар учун энг мақбул вариант бўлса ажаб эмас. Йўлларда муаммосиз ёқилғи ғамлаб олиш мумкин. Автомобилдан кейинчалик Иссиқкўлда сайр-саёҳатлар учун ҳам фойдаланса бўлади. Ортиқча тўхташлар бўлмаса 12—14 соатда етиб борасиз.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Автобус. Одатда катта гуруҳ бўлиб борганда танладиган вариант. «Тошкент» автовокзалидан ҳар куни иккита автобус Бишкекка йўл оляпти. Чипта нархи бир томонга 120 минг сўм, 12 соат атрофида йўл босилади. Бишкекдан сўнг Иссиқкўлгача такси, автобус, йўналишдаги такси ёки поездда етиб олиш мумкин, тўрт соат чамаси йўл.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Яхши томони — кўпчилик билан зерикмайсиз. Рейсларга қўйилаётган автобуслар ҳам шинам, телеқурилмалар билан жиҳозланган. Минус томони —Қозоғистон чегарасида автобуслар соатлаб туриб қолганига гувоҳ бўлдик. Тирбандлик, автобус синчиклаб кўздан кечирилади, ҳар бир йўловчи ҳужжатлар тўлдиради ва ҳоказо.

    Поезд. Ёз мавсумида ҳафтада бир марта «Тошкент—Балиқчи» йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилган. Давлат чегараларидан ўтишини ҳисобга олган ҳолда Балиқчигагача бир суткадан ошиқроқ юради.

    Фото: «Қирғиз темир йўллари»

    Фото: «Қирғиз темир йўллари»

    Аниқроқ айтадиган бўлсак, Тошкентдан пайшанба кунлари соат 20.50 да жўнаб, Балиқчи шаҳрига маҳаллий вақт билан соат 23.30 да етиб боради. Бу ердан Иссиқкўлгача қўл узатса етгудек.

    Фото: «Қирғиз темир йўллари»

    Фото: «Қирғиз темир йўллари»

    Чипта нархи плацкарт, купе ёки люкс вагон танланишига қараб 300 минг сўмдан бошланади. Поездда вагон-ресторан бор.

    Самолёт. Энг қулай, бироқ қимматроқ вариант. Тошкентдан Бишкекка учиб, у ердан Иссиқкўлга етиб олиш ёки тўғридан-тўғри ҳафтада бир қатнайдиган «Тошкент—Томчи» йўналишига авиачипта олиш мумкин. Томчи аэропорти Иссиқкўлнинг ўзида жойлашган, чипта нархи бир томонга 130 доллар.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Тошкентдан Иссиқкўлгача масофа 850 километр атрофида. Таққослаш учун, Тошкентдан Нукусгача бўлган масофа машҳур қўшиқда айтилгани каби — 1100 километрдан ошиқ. Чипта нархи 545 минг сўм, валютага ўгирганда 65 доллар атрофида.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Тўғри, маҳаллий ва халқаро йўналиш деган тушунчалар бор, лекин икки баробар фарқ барибир тушунарсиз. Балки бундан икки йил аввал йўлга қўйилган илк «Тошкент—Томчи» авиарейси кўп ўтмай бекор қилинишига ҳам шу сабаб бўлгандир?

    Иссиқкўлда қаерга жойлашса бўлади?

    Бу энди хоҳишингиз ва имкониятларингизга боғлиқ. Иссиқкўлда кунига 5 доллардан 500 долларгача жойлашиш мумкин. Бошлағич нархлар хусусий секторга тегишли. Бу ердаги аксарият хонадонлар ижарага қўяди, ижара нархлари эса яратилган шароитларга (душ, телевизор, кондиционер ва ҳоказо) қараб кўтарилиб бораверади.

    Иссиқкўл соҳилларида 200 га яқин пансионат, санаторий, меҳмонхона ва дам олиш марказлари фаолият олиб боради. Улардаги нархлар кунига ўртача 20 доллардан бошланади. Оилавий келган бўлсангиз ёки ёлғизликни истасангиз қимматроқ нархда алоҳида коттедж ёки танхаусга жойлашиш мумкин.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Пансионат ва санаторийларнинг қулай томони — атрофи ўралган ва қўриқланадиган ҳудуд, алоҳида тоза пляж. Табиати ниҳоятда гўзал: оқ қайинлар, арчалар, дарахтларда ўрмалаб юрган олмахонлар.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Иссиқкўлдаги «элитний» санаторийларнинг аксариятида фақат атиргуллар экилган.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Бизда негадир урфдан қолган атиргуллар таратаётган ифордан бош айланади, манзарасидан кўз қувнайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эътибор бериш керак бўлган жиҳат: Иссиқкўлдаги деярли барча дам олиш марказларида нарх-наво мавсумга қараб ўзгаради. Сайёҳлик мавсуми июнь ойи охирида бошланади ва сентябргача давом этади. Шунга қараб нархлар ҳам 1,5, ҳатто икки баравар фарқланади.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Айтайлик, пансионатда кунига 50 доллар турган икки кишилик хона нархи июль ойидан бошлаб 80-100 долларга айланади.

    Иссиқкўлда қаерга борган маъқул?

    Табиийки, энг гўзал манзара кўлнинг ўзи. Айтматов асарларида мадҳ этилган, ҳатто машҳур қиссадаги каби оқ кемаларни ҳам кузатиш мумкин бўлган кўл.

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Дунёнинг майдони бўйича энг катта 25 та кўлидан бири (тузли кўллар орасида эса Каспийдан сўнг иккинчи), чуқурлиги бўйича еттинчи ўринда. Сувининг тиниқлиги жиҳатидан Байкалга таққосланади.

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Денгиз сатҳидан 1600 метр юқорида жойлашган, ўртача чуқурлиги 278 метр. Қишда ҳеч қачон музламайди, балки номи ҳам шунга боғлиқдир.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Денгиз ва тоғ иқлими уйғунлиги сабабли об-ҳавоси мў’тадил ва ёқимли, ёз мавсумида ўртача ҳарорат +20 атрофида. Қирғизистонда туризмнинг асосий даромад манбаси, маҳаллий ҳукумат ҳатто кўлни «миллий бойлик» деб эълон ҳам қилган.

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Иссиқкўлда ишлаб чиқариш корхоналари йўқ, шу сабаб экологик вазиятдан хавотирланмаса ҳам бўлади.

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Чингиз Айтматов номидаги «Руҳ Ўрда» маданий маркази. 2002 йилда Чўлпон-ота шаҳрида очилган, Иссиқкўлда энг кўп ташриф буюриладиган манзиллардан бири.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Антиқа марказ, ҳар соҳадан бир шингил. Қирғиз миллати, энг машҳур қирғиз — Чингиз Айтматов, «Манас» эпоси ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Хиёбондаги майсалар ичига яширинган ва сиз тош деб ўйлаган возкучайтиргичлардан қирғиз оқинлари ижросида «Манас»ни тинглайсиз. Турли маданиятларни акс этувчи ҳайкаллар, инсталляцияларга бой.

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Фото: Улуғбек Рўзиматов

    Ҳудудида дунё динлари — ислом, насронийлик (католик ва православларга алоҳида), буддавийлик ва яҳудийлик шарафига 5 та бино барпо этилган. Шу сабабли бу ер «Беш ибодатхона музейи» деб ҳам аталади.

    Халқаро кўчманчилар ўйинлари. Иссиқкўлдаги Чўлпон-ота шаҳрида жойлашган ипподромда 2014 йилдан бери ҳар икки йилда бир Халқаро кўчманчилар ўйинларининг очилиш-ёпилиш маросимлари бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар от чопиш, кураш, камондан ўқ узиш каби 20 дан ортиқ этник спорт тури бўйича беллашади.

    Фото: «Кабар»

    Фото: «Кабар»

    Илк ўйинларда 19 давлатдан 580 нафар иштирокчи қатнашган бўлса, 2018 йилда ўтказилган учинчи ўйинларга 66 мамлакатдан 1,5 минг нафардан ортиқ спортчи келди.

    Фото: «Кабар»

    Фото: «Кабар»

    Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ташаббуси билан йўлга қўйилган ушбу ўйинларни ўтказишдан мақсад кўчманчи халқлар маданиятини сақлаш, этник спорт турларини ривожлантириш эканлиги айтилади. Албатта, Қирғизистоннинг туризм салоҳиятини кўз-кўз қилиш нияти ҳам йўқ эмас.

    Фото: «Кабар»

    Фото: «Кабар»

    Табиат қўйнида фаол дам олишни истовчиларга Саричат-Эртош давлат қўриқхонаси, Қоракўл миллий табиат боғи ва Исроилдаги Ўлик денгизга монанд тузли кўл, тошга битилган расмлар—петроглифлари билан машҳур «Орнок» археологик мажмуаси, Григоревск ва Семёновск тоғ дараларига саёҳатни ҳам тавсия этиш мумкин.

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Фото: Ҳасан Пайдоев

    Хуллас, келинг, кўринг ва баҳо беринг. Иссиқкўлни биз таърифлашга улгурмаган гўзал жиҳатлари ҳали талайгина...

     

    12.07.2019, 09:10   Изоҳ (0)   40298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда тимсоҳлар билан ўралган мигрантлар лагери қурилмоқда (видео)

    Дунё | 30 июн, 10:09

    UzChess Cup 2025. Ўзбекистонлик шахматчилар қанча пул ишлаб олди?

    Спорт | 30 июн, 09:55

    Сут, сода ва кола: машҳурлар терини парваришлашда фойдаланадиган ноодатий воситалар

    Аёллар саҳифаси | 30 июн, 09:54

    Исроил Ғазо шимолидан аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берди

    Дунё | 30 июн, 09:34

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 40 фоизи пул жамғармаган — тадқиқот

    Ўзбекистон | 30 июн, 09:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Фламенго”дан устун келиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 30 июн, 09:02

    Измирда ўрмон ёнғинлари авж олди, аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео, фото)

    Дунё | 30 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.