«Бетис» дарвозабони Пау Лопес фаолиятини «Рома»да давом эттиради. Бу ҳақда Рим клубининг расмий сайтида хабар берилди.
24 ёшли испаниялик Италия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унинг трансфер нархи 23,5 миллион еврони ташкил этди.
«Рома» каби клубга йўқ дейишнинг ўзи нотўғри. Бу фаолиятимдаги энг катта қадам бўлди. Буюк клуб томонидан билдирилган ишончдан мамнунман. Бундай катта чақирувни қабул қилишга тайёрман.Аввалроқ Пау Лопес «Рома» тарихидаги энг қиммат дарвозабон ҳамда А Сериядаги энг юқори маош олувчи футболчилардан бирига айланиши ҳақида хабар берилганди.Пау Лопес, «Рома» дарвозабони
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)