АҚШнинг Жоржия штатида қатнов чоғи пул ташиётган зирҳли автомобилнинг ён эшиги очилиб кетди ва йўлга купюралар сочилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция вакили Роберт Парсонснинг сўзларига кўра, йўлга анча-мунча пуллар сочилган ва у аввал бундай ҳолатни фақат фильмларда кўрган.
Гувоҳларнинг айтишича, айрим ҳайдовчилар купюраларни йиғиштириб олиш учун тўхтаган. Полиция етиб келган вақт уларнинг кўпчилиги аллақачон кетиб бўлганди.
Изоҳ (0)