Американинг Боулдер шаҳрида айиқ йўл ёқасида турган машинани «олиб қочди» ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда шаҳар полицияси ўзининг Facebook’даси саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Йиртқич ҳайвон автомобиль ичига кирганида эшик бехосдан ёпилиб қолган. Салон ичидан чиқишга уринган айиқ узатмалар қутисини нейтрал ҳолатга келтириб қўйган. Натижада қияликда турган автомобиль ҳаракатга келиб, дарахтга урилган. Содир бўлган тўқнашувдан сўнг айиқ машина ичидан чиқишга эришган.
ЙТҲ оқибатида машинага жиддий зарар етган. Айиқ эса воқеа жойидан яширинган.
Полиция матбуот хизмати маҳаллий аҳолини ўз транспорт воситаларининг эшигини очиқ қолдириб кетмасликка чақирди.
Изоҳ (0)