• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тадбиркорнинг китоб дўкони қуриш ташаббусини Қарши туман ҳокимлиги қўллаб-қувватламаётгани иддао қилинмоқда. Тадбиркор қай даражада ҳақли?

    «Дарё» таҳририятига мурожаат қилган қашқадарёлик Гулноза Бобоқулова бир неча ойдан буён ўз маблағлари ҳисобидан китоб дўкони қуриш иштиёқида елиб-югураётганини, аммо Қарши туман ҳокимлиги ушбу ташаббусга муносиб жавоб бермаётганидан шикоят қилмоқда.

    Гулноза Бобоқулова.

    Гулноза Бобоқулова.
    Фото: «Дарё»

    Гулноза Бобоқулова мурожаати бўйича воқеа тафсилотларни ўрганган «Дарё» мухбирининг ёзишича, асосий муаммо китоб дўкони учун кўрсатилган жойларнинг тадбиркорга маъқул келмаётганида.

    — Биласизми, бизнинг Қарши тумани Дашт қишлоғи ҳудудимизда менинг ҳисоб-китобимга кўра, 400 дан ортиқ спиртли ичимликлар сотадиган савдо дўкони мавжуд, — дейди Гулноза Бобоқулова. — Аммо бирорта ҳам китоб дўкони йўқ. Мана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида, ҳудудимизда ўз маблағим ҳисобидан китоб дўкони ва ёшларнинг китоб мутолааси учун ўқув зали қуриш ниятини билдирганман. Бироқ, шу мақсад йўлида неча ойдирки, сарсонман.

    Гулноза Бобоқулованинг ўқув маркази (2-қават).

    Гулноза Бобоқулованинг ўқув маркази (2-қават).
    Фото: «Дарё»

    Асл касби ўқитувчи бўлган тадбиркор Гулноза Бобоқулова китоб дўкони ва ўқув зали қуриш учун 50–60 миллион сўм маблағни ҳеч қандай даромадни кўзламаган ҳолда сарф қилишни мақсад қилган.

    — Дашт қишлоғи марказида ўқув марказимиз фаолият юритади, — дейди Гулноза Бобоқулова. – Ўқув марказда 40–50 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бундан ташқари ўқув марказимиз қошида имкониятдан келиб чиққан ҳолда буткада китоб дўкони ташкил этганмиз. Ўқувчиларимизнинг кўча-кўйда, дарахт тагида китоб ўқиётганини кўриб, дилим ранжийди. Нега энди, шу ёшларимиз учун биттагина ўқув зали қуриш имкони бўлмаса?

    Гулноза Бобоқулованинг буткадаги китоб дўкони.

    Гулноза Бобоқулованинг буткадаги китоб дўкони.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Гулноза Бобоқулова раҳбарлигидаги ўқув маркази тадбиркор Дилдора Шойқулова фаолият юритаётган савдо дўкони билан ёнма-ён жойлашган. Дилдора Шойқулова Гулноза Бобоқуловага тегишли ўқув маркази қаршисидаги ер майдонида туман ҳокимлигининг рухсатномаси билан енгил типдаги оилавий корхона қуриб, миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Муаммо шундаки, Гулноза Бобоқулова ҳам айни шу жойга китоб дўкони ва ўқув зали қуриш ниятини билдирган. Бу ҳақда туман ҳокими Ғайрат Бегалиевга ҳам маълум қилган.

    — Қурилиш ишларини бошлаш учун биргина рухсатнома кифоя қиладиган бўлса, бундай рухсатнома туман ҳокими томонидан бизга ҳам берилганди, — дейди Гулноза Бобоқулова. – Аммо ўша пайт Дилдора Шойқулова бунга қаршилик кўрсатгани учун қурилиш ишларини бошламагандик. Буни қарангки, худди шундай рухсатнома билан эндиликда савдо дўкони қурилиши бошлаб юборилди. Туман ҳокимига бу ҳақда айтсам, туман архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Жасур Ғаниевга ҳолат билан танишиб, ноқонуний қурилишни тўхтатиш хусусида топшириқ берди. Оқибатда ноқонуний қурилиш ишларини бошлаган тадбиркорга қурилишни тўхтатиши хусусида айтишди.

    Янги қурилаётган оилавий ширинлик дўкони ва ўқув марказининг умумий кўриниши.

    Янги қурилаётган оилавий ширинлик дўкони ва ўқув марказининг умумий кўриниши.
    Фото: «Дарё»

    17 йилдан бери ушбу ҳудудда савдо қилиб келаётган тадбиркор Дилдора Шойқулованинг айтишича, тортишувларга сабаб бўлаётган ердан, енгил типдаги оилавий корхона ташкил этиш учун қурилиш ишларини бошлашга туман ҳокимлиги томонидан рухсат берилган.

    Дилдора Шойқулова «Дарё» мухбирининг «ушбу ҳудуддан қурилиш ишларини бошлашингиз учун туман ҳокимининг қарори борми?» деган саволига жавобан туман ҳокими Ғайрат Бегалиев имзоси билан тақдим этилган рухсатномани кўрсатди. Дилдора Шойқулованинг таъкидлашича, енгил типдаги қурилиш ишларини бошлаш учун туман ҳокимлиги томонидан қарор эмас, худди шундай рухсатнома тақдим этилади. Шунга кўра, Дилдора Шойқулова енгил типдаги қурилишини бошлаб юборган, 60–40 см ҳажмдаги бетон фундамент битган.

    Тортишувларга сабаб бўлаётган ер майдони.

    Тортишувларга сабаб бўлаётган ер майдони.
    Фото: «Дарё»

    Дилдора Шойқулова енгил типдаги қурилишининг фундаментини 60–40 см ҳажмда бўлгани бу енгил типдаги қурилиш меъёридан чиқиб кетиш ҳисобланишини, аммо ёмғирли кунларда дўконга зарар етмаслиги учун шундай баланд қуришга мажбур бўлганини таъкидламоқда.

    Дилдора Шойқулова.

    Дилдора Шойқулова.
    Фото: «Дарё»

    Туман архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Жасур Ғаниевнинг маълумот беришича, Дилдора Шойқуловага енгил типдаги қурилиш учун туман ҳокимлиги томонидан тақдим этилган рухсатнома аввалроқ Гулноза Бобоқуловага ҳам берилган, аммо ўша рухсатнома эндиликда ўз кучини йўқотган. Жасур Ғаниевга кўра, айни пайтда Дилдора Шойқулованинг хатти-ҳаракати қонуний.

    Шунингдек, Жасур Ғаниев туман ҳокимлиги томонидан тадбиркор Гулноза Бобоқуловага қишлоқ марказидаги мактаб ва боғча ёнидан китоб дўкони ва ўқув зали қуриш учун ер ажратиб берилиши мумкинлиги айтилганини, бироқ Гулноза Бобоқулова бу таклифни рад этганини таъкидламоқда.

    Қарши туман ҳокими ўринбосари Ғайрат Эргашевнинг айтишича, туман ҳокимлиги китоб дўкони қуриш ташаббуси билан чиққан ҳар бир тадбиркорни қўллаб-қувватлайди. Хоҳлаган ҳудудидан ер майдони ажратиб беради.

    Гулноза Бобоқулова мактаб ва боғча жойлашган ҳудуд раҳбарлигидаги ўқув марказига тескари ҳудуд бўлгани боис, ўқувчиларининг китоб дўконига бориб келишида қийинчилик туғдиришини айтиб, мактаб ва боғча жойлашган ҳудуддан китоб дўкони қуриш таклифини рад этганини билдирди.

    — Менга фақат шу ҳудуд қулай, шу ердан жой беришларини хоҳлайман, — дейди Гулноза Бобоқулова.

    Туман архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Жасур Ғаниевнинг «Дарё» мухбирига қўшимча қилишича, Гулноза Бобоқулованинг Дашт қишлоғидаги ўқув маркази жойлашган ҳудуддан 100 метр нарида ҳам 6 сотих ер берилган. Гулноза Бобоқулова эса айтилаётган 6 сотих ер ҳунарманд аёллар учун ўқув маркази ташкил этиш учун берилганини иддао қилмоқда.

    Маълум қилишларича, 241 723 нафар аҳоли истиқомат қилувчи Қарши туманида айни кунда атиги 5 та китоб дўкони мавжуд.

    Мақоламиз сўнгида, қишлоқ ёшлари учун китоб дўкони қураман, уларнинг маънавиятини юксалтираман деётган ўқитувчи-тадбиркорнинг ташаббуси олқишга сазовор эканлигини таъкидлаб, китоб дўкони ва ўқув зали учун мактаб ва боғча жойлашган ҳудуд энг мақбул вариант эканлигини ҳам таъкидлаб ўтмоқчимиз. Зеро китоб дўкони қуриб, ёшларга маънавият улашишни ният қилган олийҳиммат киши учун муҳими, китобларининг ўқилиши. Бундан ортиқ мақсад кўзланмаган бўлса, албатта.

    10.07.2019, 14:37   Изоҳ (0)   12605
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Geopolitical Intelligence Services Марказий Осиёдаги ўзгаришлар ҳақида таҳлилий мақола чоп этди

    10.07.2019, 13:51

    Украина шарқидаги тўқнашувларда ўзбекистонлик 32 яшар ёлланма жангчи отиб ўлдирилди

    10.07.2019, 13:44

    Олий маълумотли фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ муддати узайтирилади

    10.07.2019, 13:29

    Мутахассислар Зангиотадаги семинарда юз берган «шармандали ҳолат»га изоҳ берди

    10.07.2019, 13:00

    «Оловда ёқсангиз ҳам осонликча ёнмайди»: Навоий аҳолиси ҳам фалангалардан шикоят қилмоқда (фото)

    10.07.2019, 12:24

    Миришкордаги ҳосил байрамида юқори натижага эришган 10 нафар фермерга Президент номидан автомобиль топширилди

    10.07.2019, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.