• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шароити бизникидан оғирроқ мактаб вилоятда йўқ.» Фарғонадаги қаровсиз мактаб мукаммал таъмирлаш учун давлат дастурига қачон киритилади?

    Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ўқчи қишлоғидаги 27-умумтаълим мактаби 1987 йили қурилиб, фойдаланишга топширилган. 32 йилда бир марта 30 миллион сўм эвазига жорий таъмирланган. Қуввати 620 ўринли, ҳозирда негадир 720 ўқувчига мўлжалланган деб юритилаётган масканда айни пайтда 987 бола таълим олади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактабда айни пайтда 396 нафар бошланғич синф ўқувчиси бор. Бироқ бошланғич синфлар биноси 120 ўринга мўлжалланган. Синф хоналари етишмаётгани учун тўртинчи синфлар юқори синфлар биносида ўқмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактаб директорини нима қийнаяпти?

    — Туман, вилоят халқ таълими тизимида ишлаганман. Шароити оғир бўлгани учун шу мактабга жўнатишди. Билсам, аҳвол мен ўйлагандан ҳам оғирроқ экан. Орада кетиб қолдим, яна қайтаришди. Ахир ҳаммамиз қочиб кетаверсак, аҳволни кимдир ўнглаши ҳам керак-ку!

    Айрим фанлар бўйича етишмаётган ўқитувчилар ўрнига яхши мутахассисларни таклиф қилдим. Оз вақт ишлаб, шароитдан нолиб, кетиб қолишди. Ҳозир ҳам инглиз ва рус тили ўқитувчилари етишмайди. Ҳеч ким бу мактабга келишни хоҳламаяпти. Ўқувчи ва ўқитувчиларга шароит яратиш мақсадида тегишли идораларга бир неча бор мурожаат этдим. Уни навбатдаги ўқув йили учун мўлжалланган инвестиция дастурига киритиш ҳақида туман халқ таълими бўлимига расмий хат билан чиқдим. Аммо шундай аҳволдаги мактаб бу йил ҳам дастурга кирмай қолибди.

    Ички имкониятлардан келиб чиқиб, умуман яроқсиз бўлиб кетган эшикларни алмаштирдик, айримларини ямадик, тутқичлар ўрнатдик, улар ҳам ҳозир узилиб тушди. Мактаб орқасидаги ташландиқ ерда спорт майдони қилдик. Ромларнинг ойналарини артишнинг иложи йўқ, чунки тозалаётганда ҳаддан ташқари катта ромлар пастга қулаб, ойналари чилпарчин бўлди, яхшиямки, ҳеч кимга зиён етмади. Ҳавонинг иссиқ кунларида айрим синфларда ўқитувчилар деразаларни очишга қўрқади, чунки чириб, узилиб тушишга келиб қолган. Полларнинг аҳволини айтмаса ҳам бўлади. Назаримда, шароити бизникидан оғирроқ мактаб вилоятда ҳам бўлмаса керак. Нима учун дастурдан тушиб қолгани мени қийнаяпти, — дейди мактаб директори Зоиржон Тожибоев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактаб раҳбарлари ҳамроҳлигида синф хоналарини кўздан кечирдик. Рус тили, биология хоналаридаги линолеумлар йиртилиб кетган. Қолган синфларларда ҳам аҳвол бундан яхши эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Информатика хонасида ёш ўқитувчи Қобилжон Солижоновни бир йигит билан йиртилиб кетган проекторни скотчлаётган пайтда учратдик. Стол устида биттагина компьютер турибди. У ҳам директорнинг ҳаракати билан шу йилнинг январида келтирилибди. Унгача ўқувчилар компьютерни фақат тасаввур қиларкан.

    — Тўғриси, шу йил январигача мактабимизда компьютер бўлмаган. Беш ойдан буён амалий машғулотларни битта технология ёрдамида фақат қизиққан болалар билан тасвирни мана бу экранга тушириб олиб, кўрсатиб тушунтираман. Биз ҳам бошқалар каби компьютер синфларимиз бўлишини истаймиз, — деди Қобилжон Солижонов.

    Мактабларда электрон доскалардан фойдаланилаётган бир пайтда бу ерда чет тили хонасидаги доска икки жойидан ёрилиб ётибди, шкафлар ҳам алмисоқдан қолган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Лабораторияда амалий машғулот учун бирор бир жиҳоз йўқ. Улар яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги учун далолатнома билан ҳисобдан чиқариб юборилган экан. Лаборант Ферузахон Қўчқорованинг айтишича, амалий машғулотларга тажриба воситаларини қўшни 20-умумтаълим мактабидан ойда бир марта олиб келиб туришаркан. Бу аҳволда болалар кимёдан қандай кўникма олади? Биология фани хонаси деярли жиҳозланмаган, кўргазмали воситалар йўқ, лаборатория эса бўм-бўш.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биология фани ўқитувчиси Ҳилолахон Аҳмаджонова таътилдан олдин бериладиган ойлик маошидан пул тўплаб, хонани бир амаллаб янги ўқув йили учун таъмирлаб олишини айтди.

    Тадбирлар ўтказиладиган залнинг қаттиқроқ тегсангиз синиб тушадиган эшиги устма-уст бўёқ қилинганига қарамай, чириб кетган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Спорт залидаги аҳвол ҳам жуда ачинарли. Бино атрофидаги уч гектардан зиёд ер қақраб ётибди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мана шу майдон ташландиқ бўлиб ётганди. Текислаб, спорт майдонига ўхшатиб олгунимизча эркак ўқитувчиларимиз қаттиқ меҳнат қилди, — дейди директор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таълим сифати пастлигининг сабаби нимада?

    Мактабда кейинги ўн йилда директор етти марта, катта синфларда директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари тўрт марта, бошланғич синфларда уч марта, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар тўрт марта алмаштирилди. Раҳбарларнинг қўнимсизлиги педагогик жамоани кун ўцинга ишлашга ўргатиб қўйган. Мактабда икки нафар биринчи, 17 нафар иккинчи тоифа, 35 нафар мутахассис, 4 нафар тугалланмаган олий, 3 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар меҳнат қилади.

    Мактаб олимпиада ва билимлар беллашувлари натижасига кўра рейтингда 39-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги ўн йилда мактаб ўқувчиларининг атиги ўн нафари олий ўқув юртларида ўқиган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Раҳбарлар нима дейди?

    — Таълим муассасида бўлиб, вазиятни ўргандим. Ҳақиқатан ҳам аҳвол аянчли. Агар дастурга киритиш навбатга ташланган бўлса, туман ҳокими билан маслаҳатлашиб, имкон қадар зарур ёрдамни беришга ҳаракат қиламиз, — дейди 2-сектор раҳбари, туман прокурори Мадаминбек Шомуродов.

    — Ҳақиқатан ҳам бу даргоҳ капитал таъмирга жуда муҳтож. Шунинг учун 2019–2028 йилларда инвестиция дастурига киритилиши таклиф этилаётган мактаблар қаторида бу муассасани 2020 йилда капитал таъмирлашга тавсия қилганмиз. Нима учун дастурдан тушиб қолганини билмайман, — дейди туман халқ таълими бўлими мудири Орифжон Деҳқонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таълим тизимига, мактабга давлат миқёсида жиддий эътибор қаратилаётган бир пайтда, шу даражада аянчли ҳолга келиб қолган муассаса бўлса? Аҳвол бу ерда таълим-тарбия олаётган болалар, уларга сабоқ бераётган ўқитувчилар кайфиятига қандай таъсир кўрсатади? Нега мактаб мукаммал таъмирга муҳтож бўла туриб, мутасаддилар бирор чора кўрмаяпти? Мактабни мукаммал таъмирлаш бўйича давлат дастурига киритиш учун нима қилиш керак?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Саволларимизга мактабни 32 йилдан бери мукаммал таъмирлаш учун дастурга киритмаётган Халқ таълими вазирлиги мутасаддиларидан жавоб кутамиз.

    10.07.2019, 08:04   Изоҳ (0)   24222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция Гулнора Каримовага тегишли кўчмас мулкларни сотишдан тушган пулларни Ўзбекистонга қайтарадиган бўлди

    10.07.2019, 07:58

    Усмонхон Алимов Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби имтиҳонларида қатнашди (фото)

    10.07.2019, 07:45

    Абдулла Арипов бугун Москвада Дмитрий Медведев билан учрашади

    10.07.2019, 07:30

    «Angren Paсk» устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизи Россия компаниясига «нол» қийматда сотилади

    09.07.2019, 23:40

    Ўзбекистонда ижод мактабларига қабул давом этмоқда

    09.07.2019, 23:30

    Меҳнат вазирлиги: Фарғонадаги сайёр қабулни ўтказишда кўзбўямачиликка йўл қўйган масъулларга интизомий жазо чоралари қўлланилди

    09.07.2019, 22:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.