Тошкент вилоятида «Angren Paсk» ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, «Angren Paсk» ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизи «Николь Пак УK»га (Россия) қуйидаги инвестиция мажбуриятлари билан «нол» қийматда сотилади:
1-босқичда — камида 25 миллион доллар инвестиция киритиш ҳамда 2019—2020 йилларда «Angren Paсk» ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш;
2-босқичда — камида 25 млн доллар инвестиция киритиб, 2020—2021 йилларда йилига 6,0 миллион квадрат метр битум, том ёпиш ва гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
3-босқичда — камида 25 миллион доллар инвестициялар киритиб 2020—2021 йилларда йилига 300 минг куб метр экструзион пенополистирол ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Изоҳ (0)