• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Суғурта назорати давлат инспекцияси тугатилиб, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 10 июль куни суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати

    Суғурта хизматлари иқтисодиётни турли хил молиявий хатарлардан ҳимоя қилувчи воситалардан биридир. Бироқ мамлакат молия бозорида бу хизматларнинг ўрни ҳозирча катта эмас.

    Жорий йилнинг олти ойида суғурта ташкилотлари томонидан йиғилган суғурта мукофоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошган бўлса-да, суғурта тушуми аҳоли жон бошига 50 минг сўмдан тўғри келган.

    Ушбу соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши атиги 0,4 фоизни ташкил этмоқда. Қиёс учун, бу кўрсаткич Жанубий Кореяда 11 фоиз, Германияда 6 фоиз, Россияда 1,5 фоизни ташкил этади.

    Бунинг асосий сабабларидан бири — суғурта хизматлари етарли даражада жозибадор эмаслиги. Мисол учун, ўтган олти ойда умумий суғурта тармоғида 887 миллиард сўм суғурта мукофоти йиғилган бўлса-да, ушбу даврда мижозларга тўланган суғурта қопламасининг ҳажми мукофотнинг атиги 11 фоизига тўғри келган. Дунёда эса бу кўрсаткич ўртача 50-60 фоиздир.

    Йиғилишда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди.

    – Соҳага назоратчи эмас, илғор ва замонавий стандартларни жорий этадиган, барча иштирокчилар ўртасида чинакам рақобат муҳитини яратиб, суғурта бозорини ривожлантирадиган тузилма керак, – деди Шавкат Мирзиёев.Шу боис, ушбу инспекцияни тугатиб, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этиш таклиф қилинди. Мутасаддиларга суғурта соҳасини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, 2022 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофоти ҳажмини 3 баравар, соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини эса 2 баравар ошириш вазифаси қўйилди.

    Аввало, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғуртага ишончини ошириш зарурлиги таъкидланди. Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари ва ҳужжатларини қисқартириш, суғурта ҳодисасини адолатли баҳолаш ва тўловларни тезкор тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси топширилди.

    Суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш юзасидан топшириқлар берилди. Жумладан, суғурта компанияларининг лизинг фаолияти билан шуғулланишини рағбатлантириш ва лизинг хизматлари бўйича солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш вазифалари белгиланди.

    Иқтисодиёт тармоқларини суғурта хизматлари билан қамраб олиш муҳимлиги қайд этилди. Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини суғурталаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан субсидиялаш механизмларини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

    Миллий суғурта компанияларининг халқаро молия бозорларига чиқишини таъминлаш, илғор корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш орқали халқаро рейтинглар олиш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгиланди.

    Суғурта соҳасида замонавий кадрлар тайёрлаш, мутахассисларни нуфузли хорижий билим юртларида ўқитиш ва етакчи компанияларда малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Мамлакатда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий қилиш ҳақида сўз борар экан, давлат раҳбари бунга пухта тайёргарлик кўриш, тиббий хизматларнинг минимал ижтимоий пакетини шакллантириш кераклигини таъкидлади.

    10.07.2019, 20:15   Изоҳ (0)   23019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда маст ўткинчи ЙҲХБ ходимини дўппослади ва унинг погонини юлиб олди

    10.07.2019, 20:02

    Шавкат Жавлонов: «Маҳалла раисларимизнинг ҳаммасида ҳам криминал ҳолатлар бўлмайди, деб кафолат беролмайман»

    10.07.2019, 19:49

    11 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво 45 даражагача исийди

    10.07.2019, 19:36

    Самарқандлик икки йигит ўз қўллари билан Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)

    10.07.2019, 19:23

    Ҳужжат топшириш учун навбат кутаётган абитуриентлар жазирамада ҳушидан кетмоқда (видео)

    10.07.2019, 18:57

    Якшанба куни уйдан ишга кетаётганлигини айтиб чиқиб кетган Тайлоқ туман солиқ инспекцияси ходими юрак хуружидан вафот этди

    10.07.2019, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Атлетико” дарвозасига 4 та гол урди, “Порту” — “Палмейрас” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 16 июн, 07:53

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.