Россия Давлат думаси мамлакат ҳукуматига Грузияга нисбатан санкциялар жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Думанинг тегишли баёноти лойиҳаси парламент сайтида жойлаштирилган, ҳужжат 9 июль куни кўриб чиқилади.
Депутатлар Грузияга нисбатан бошқа давлатларга санкция жорий этилиши масаласини тартибга солувчи «Maxсус иқтисодий ва мажбурий чоралар тўғрисида»ги қонунни қўллашни таклиф қилди.
Дума спикери Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, парламент 9 июль куни ҳукуматга Грузиядан вино ва ичимлик суви келтирилиши, шунингдек, ушбу мамлакатга пул ўтказмаларини тақиқлашни таклиф қилади.
Изоҳ (0)