• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда шифокорнинг айби билан ҳомиладор аёлнинг боласи нобуд бўлди. У энди фарзанд кўролмайди

    Самарқанднинг Ургут туманида тиббий текширувлардан ўз вақтида ўтказилмаган, аниқ ташхис қўйилиб вақтида керакли жарроҳлик амалиёти ўтказилмаган ҳомиладор аёлнинг боласи нобуд бўлди, деб хабар бермоқда Олий Суд матбуот хизмати.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Маълум бўлишича, Нодира (исм-фамилиялар ўзгартирилган) белида кучли оғриқ тургач, «тез ёрдам»да соат 09:00 да туғруқхонага олиб келинади. Навбатчи шифокор аёлнинг қон босимини ўлчаб, аҳволи яхши эканлигини айтади ва у туғруқ мажмуасига олиб кетилади. Қабул бўлимида ҳам аёл обдон кўрикдан ўтказилади сўнг туғруқ залига олиб чиқилган.

    У ерда ҳомиладор аёлнинг аҳволи оғирлашган, аммо зарур чоралар кўрилмаган.Ўша куни биринчи навбатчи врач сифатида туғруқ мажмуаси акушер-гинекологи Шукур Низомов ишлаётган бўлган.

    Нодирани туғруқ залига чиқаришгач, аёлда оғриқ янада кучаяди. Соат 23:40 да туғруқ дояси уни текшириб кўриб, ўз билими ва тажрибаси асосида маслаҳат берган. Аммо Нодиранинг аҳволи енгил тортмагач, доя Н.Эшмаматова ҳамшира Муаззам опани ёрдамга чақиради. Муаззам опа Нодиранинг ёнига келиб, қорнининг юқори қисмидан пастга қарата қўли билан итарган. Бундан ҳам бирон-бир натижа бўлмайди. Шундан сўнг улар аёлга юриб кўришни тавсия қилган.

    Юра бошлагач, Нодиранинг аҳволи яхши томонга ўнгланиш ўрнига ошқозонида қаттиқ оғриқ қўзғалиб, юраги сиқилиб, безовталиги кучаяди. Эгилиб, эмаклаб қолган келинининг аҳволини кўрган Ўғилой опа чидаёлмайди. Доя Н.Эшмаматовадан тезда врачни чақириб келишни сўрайди.

    Шукур Низомов беморни текшириб, ошқозондаги оғриқ туғруқ билан боғлиқлиги, туғруқдан кейин ўтиб кетишини айтади. Дард келмагани учун Нодира қанчалик ҳаракат қилмасин, енгиллашолмайди. Соат 03:30 да туғруқ дояси учинчи навбатчи шифокор, акушер-гинеколог Д. Фозиловани чақиришига тўғри келади. Аммо Д.Фозилова келгандан сўнг ҳам аёл табиий йўл билан фарзандини дунёга келтиролмайди.

    Беморни қабул қилиб, жавобгарлик зиммасида турган Шукур Низомов эса, туғруқ залида эрталаб соат бешларда пайдо бўлади. У азоб чекаётган аёлнинг аҳ­волини кўриб, «Ҳаракат қил, болангни қийнаяпсан» дейди, холос. Беморнинг аҳволи эса, тобора оғирлашаётганди. Шундан сўнг УТТ шифокорини чақиришга мажбур бўлади. Мутахассис шифокор ҳомила юрак уриши жуда суст эканини айтади.

    Судда иш мазмунан кўриш жараёнида жабрланувчи, гувоҳлар ҳамда экспертиза бюроси мутахассисларининг кўр­сатмалари эшитилди, экспертиза хулосалари чуқур ўрганилди.

    Гувоҳ, акушер-гинеколог Д.Фозилованинг судда кўрсатма беришича, шифокор Ш.Низомов соат олти-ю йигирмаларда унга қўнғироқ қилган ва Н.Носировани операция қилиш лозимлигини айтган. Кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти амалга оширилган. Аммо чақалоқда антинотал ўлим кузатилган.

    Судда сўралган гувоҳ Ш.Назарқулованинг кўрсатмасига қараганда, у туғруқ мажмуаси неонтолог врачи сифатида кесарча кесиш операциясида иштирок этган. Операциядан олдин шахсан ўзи текширганда ҳомиланинг юрак уриши эшитилмаган.

    Самарқанд вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг Ж-37-сонли комиссиявий экспертиза хулосасида туман туғруқ мажмуаси акушер-гинекологи Ш.Низомов томонидан Н.Носировага амалдаги миллий стандартга мос равишда текширувлар тўлиқ ҳажмда, ўз вақтида ўтказилмагани, аниқ ташхис қўйилмагани чақалоқнинг вафот этишига сабаб бўлгани қайд этилган.

    Судда вилоят суд-тиббий экспертиза бюроси «Қайта, комиссион ва комплекс экспертизалар» бўлими мудири лавозимида ишловчи гувоҳ Э.Абдумуталовнинг ҳам кўрсатмаси эшитилди. Унинг айтишича, Н.Носировага тўғри ташхис қўйилмаган, зарур тиббий текширувлар тўлиқ ўтказилмаган, лаборатория ва УТТ текширувлари вақтида бажарилмаган, терапевт кўриги ўтказилмаган.

    «Меъёрида жойлашган йўлдошнинг қисман ўткир кўчиши» ташхиси эрталаб соат 6:20 да қўйилган. Шу заҳотиёқ шошилинч равишда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозим бўлса ҳам, лекин бу амалиёт орадан қирқ дақиқа ўтиб, бажарилган. Чақалоққа шошилинч реанимацион ёрдам кўрсатилмаган.

    Судда жабрланувчи Н.Носирова эса бир нафар қизи борлиги, туғилажак фарзанди эса, кутганидек ўғил бўлгани, энди жарроҳлик амалиётидан сўнг фарзанд кўролмаслигини айтган.

    Суд судланувчи Ш.Низомовни Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддасини қўллаб, уч йил тиббиёт муассасаларида акушер-гинеколог шифокор вазифасида, шунингдек, мансабдор, моддий жавобгар шахс лавозимларида иш­лаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, икки йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

    Ш.Низомовга нисбатан қўлланилган «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у суд залида қамоққа олинган.

    09.07.2019, 10:33   Изоҳ (0)   40180
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда тарқатганлар 10 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

    09.07.2019, 10:30

    «Miss Intercontinental»нинг ўзбекистонлик илк иштирокчиси: Ҳамюртларимиз мени финалда қўллаб-қувватлаб турсалар бўлгани

    09.07.2019, 09:57

    Британиялик журналист Жоанна Лиллис Ўзбекистонда ҳам фаолият олиб боради

    09.07.2019, 09:30

    Тошкентда маст эркак каналда чўкиб кетди

    09.07.2019, 09:21

    Абдулазиз Комилов Лондонда ОАВ эркинлиги бўйича ўтказиладиган конференцияда қатнашади

    09.07.2019, 08:53

    Нукусда туғилган уч эгизакларга Ҳабибулла, Ҳамидулла ва Ҳалилулла деб исм қўйилди

    09.07.2019, 08:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бу хавфли касалликми?

    Дунё | 11 август, 20:46

    Варикоз муаммоси: касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича флеболог тавсиялари

    Аёллар саҳифаси | 11 август, 20:35

    “Россия ва АҚШ саммитидан қатъи назар, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш давом этади” — НАТО бош котиби

    Дунё | 11 август, 20:21

    Болага зарар етказмасин: мактаб сумкасини қандай танлаш керак? 

    Маслаҳатлар | 11 август, 19:55

    Қорақалпоғистонда фуқаро ҳаракатдаги машина устида рақсга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 19:40

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Трамп Обама ва Бушларнинг портретларини Оқ уйнинг ёпиқ қисмига кўчирди

    Дунё | 11 август, 19:28

    Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 11 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.