Новосибирскдаги Толмачёво аэропортида одам савдоси жинояти учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги бу хабарларга изоҳ берди.
«Новости Узбекистана»нинг ёзишича, Консуллик ходимлари Россия Транспортдаги ИИВнинг Сибир федерал округи бўйича бошқармаси билан боғланиб, ҳибсга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас, Марказий Осиёнинг бошқа давлати фуқароси эканини аниқлаган.
Ҳисбсга олинган шахс айнан қайси давлат фуқароси эканлигига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, гумонланувчи 32 ёшли шахс Ёқутистонга рейс рўйхатга олинаётган вақтда ушланган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда уни ватанига экстрадиция қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)