Жорий йил 10 июль куни соат 10:00 дан бошлаб «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси—2019» республика танловида овоз бериш жараёни бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Иштирокчилар 10 июлга қадар таълим сифатини оширишда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида ўзлари тайёрлаган лойиҳа тақдимотлари ҳамда фаолияти бўйича қўлга киритган ижобий натижалари (портфолио)ни Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига жойлаштиради.
Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичи якунларига кўра 13 та фан бўйича жами 178 нафар иштирокчи қатнашади. Лойиҳа тақдимотлари ва фаолияти бўйича натижалари (портфолио) кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинади ва баҳоланади.
Бунда Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида танлов ўтказилаётган ҳар бир фан бўйича алоҳида овоз бериш тизими жорий этилади. Овоз бериш жараёни 2019 йилнинг 20 август куни соат 18.00 да якунланади.
Жамоатчилик томонидан берилган овозлар сонига қараб иштирокчиларнинг рўйхатдаги ўрни ўзгариб туради. Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг жараённинг энг охирги натижаси бўйича иштирокчилар фаолиятига 20 баллик мезон асосида баллар берилади.
Изоҳ (0)