Бангладешда ҳозиргача давоси аниқланмаган, инсон танасида қўпол ва дағал ўсимталарни келтириб чиқарадиган камёб Левандовски—Лутц синдроми билан оғирдиган икки нафар фуқаро борлиги маълум бўлди, деб хабар беради National Geographic.
Левандоски—Лутц синдроми 1922 йилда очилган бўлиб, ҳозирга қадар тўлиқ ўрганилмаган. Яқин кунларгача мазкур касаллик фақатгина эркакларда учрайди деб келинар эди, бироқ 2017 йили Бангладешда 10 ёшли Саханти Хатун исмли қизчада ҳам ушбу синдром аниқланган.
Бунга қадар маҳаллий шифокорлар «дарахт-одам» номини олган Абдул Бажандарни даволашган. Эркак биринчи бор 2016 йилда, 26 ёшида шифокорларга мурожаат қилган бўлиб, қўллари тўлиқ ўсимталар билан қоплангани сабаб инсонларга хос оддий ҳаёт тарзини кечира олмаган.
Абдул 25 марта операция қилинган, 5 килограммдан ортиқ ўсимтаси олиб ташланган ва мутахассислар кузатуви остида бўлган. Бироқ у буларга чидай олмай, шифохонадан қочиб кетган. Аммо орадан яна вақт ўтгач ўсимталар Абдулнинг оёғида пайдо бўла бошлаган.
Бажандар яна шифохонага мурожаат қилиб, бу ердан қочиб кетиши ҳаётидаги энг аҳмоқона қарор бўлганини тан олган. Шифокорларнинг айтишича, Абдулни даволаш учун барча муолажаларни яна бошидан бошлаш керак.
Саханти Хатунни эса отаси операциядан сўнг олиб кетган. Унинг таъкидлашича, операциядан кейин ўсимталар янада катталашган ва у шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига ишонмайди. Шундан буён қизча ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Изоҳ (0)