Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Самарқанд вилояти иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор ҳисобланган «Ишчи таъминот» МЧЖнинг 1 миллиард 620 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қарздорнинг мол-мулкларни қидириш мақсадида, мутасадди идораларга сўров хатлари юборилиб, унга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида жойлаган 78-уйнинг биринчи қаватида жойлашган 6 хонадан иборат 2 минг 389 квадрат метр бўлган савдо-маиший хизмат кўрсатиш биноси мавжуд эканлиги аниқланган. Ижро ҳаракатлари давомида ушбу кўчмас мулк объектига тақиқ қўйилиб, 1 миллиард 620 миллион сўм нақд пулларни солиқ қарзларини тўлиқ қоплаш учун банк кассасига топширди.
Шунингдек, давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарзини қопламаганлиги сабабли 32 миллион 411 минг сўм ижро йиғими ва суд томонидан қўлланилган давлат божлари ҳам ундирилган.
Изоҳ (0)