4 июль куни соат 06.33 да Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 35-уй қаршисида янги қурилаётган уйнинг ертўласида 40 квадрат метр майдонда пенопласт бўлаклари ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 06.37 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин 7 дақиқада бартараф этилган.
Ҳодиса сигарета чекишдаги эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган деб таҳмин қилинмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Изоҳ (0)